165
Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди
Дунёда ҳар йили 4 миллиондан ортиқ одам сигарет чекиши туфайли вафот этади. Бу гиёҳвандликдан ўладиганлар ва урушларда ҳалок бўладиганлар сонидан ҳам бир неча баробар кўп. Шунга қарамай, нега чекувчилар — ўсмирлардан тортиб қарияларгача — била туриб бу зарарли одатни ташлай олмайди?
Одатда бунга сабаб қилиб тананинг никотинга қарам бўлиб қолиши кўрсатилади. Аммо чекиш жисмоний эмас, балки психологик тобеликдир. „Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби чекишни ташлашнинг психологик томонларини очиб беради. Унда қуруқ қўрқитиш ва тарғибот эмас, балки йиллар давомида синалган самарали маслаҳатлар жамланган.
Ушбу китоб номига мос равишда чекишдан осон қутулиш сирлари ҳақида. Муаллиф ирода кучига таянадиган анъанавий усулларга қарши чиқиб, ўз усулини фикрлаш тарзини тубдан ўзгартириш асосида шакллантиради. “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китобхонларга чекишни ташлашга қурбонлик эмас, балки озодлик сифатида қарашга имкон беради.
Муаллифнинг ўзи ҳам китоб ёзишидан аввал 33 йил давомида сигаретга қарам бўлган. У ўзи таклиф этаётган йўл билан кунига 60-100 дона сигарет тутатишдан бутунлай чекмаслик даражасига кела олади. Сўнг амалда иш берган барча тавсияларни жамлаб, чекишни ташлашнинг осон йўлини бир китобга айлантиради. Бу усул ҳозиргача 50 миллион инсонга сигаретга қарамликдан қутулишга ёрдам берган.
Китобнинг энг муҳим 2 афзаллиги:
- Оғриқсиз қутулиш: Китоб сабабли чекишдан оғриқсиз ва руҳий қийинчиликларсиз халос бўлиш мумкин.
- Узоқ муддатли муваффақият: Китобдаги усуллар чекишдан бир уринишда бутунлай воз кечишга ёрдам беради.
“Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” бир неча йиллик чекувчилардан тортиб ҳаваскорларгача бўлган одамларга чекишни ташлашда қўл келди. Китобда чекишни ирода кучидан фойдаланмасдан ташлашнинг йўли кўрсатилган. Бу усул оғриқсиз, арзон ва психологик жиҳатдан самарали эканлиги миллионлаб инсонлар тажрибасида исботланган.
Чекишнинг глобал эпидемияси саломатлик ва фаровонликка жиддий зарар етказишда давом этар экан, сигаретни ташлашнинг самарали усулига бўлган эҳтиёж ҳеч қачон бу қадар долзарб бўлмаган. Бу китоб билан Аллен Карр қарамликдан қутулиш ва соғлом ҳаётга қайтиш йўлини кўрсатиб беради. Ўзи кашандаликдан самарали қутулган муаллиф яна минглаб инсонларга ёрдам бериши шубҳасиз.
Китоб “Асахий Боокс” ва “Халқ банки” ҳамкорлигида чоп этилган. Банк кўмаги жамият учун яна бир фойдали китоб чиқишида муҳим рол ўйнади. Китобни тайёрлашда таржимон, муҳаррирлар, корректорлардан иборат мутахассислар жамоаси ишлаган. Матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган ва қаттиқ муқовада чоп этилган.
“Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ҳозирда www.asaxiy.uz интернет дўконида сотилмоқда ва Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берилади.
Китоб ҳақида маълумот ва буюртма учун: https://asaxiy.uz/u/6613cf874a5f8
www.asaxiy.uz сайтида китоблардан бошқа маиший техника, электроника воситалари, компьютер жиҳозлари, смартфонлар ва гаджетлар ҳам сотувда мавжуд. Қулайлик учун онлайн муддатли тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди