Фото: iStock
Сотувчилар томонидан ҳақиқий бўлмаган асалларни сотиш учун бир нечта ҳийла-найранглар қўлланади. Сифатли ва табиий асални синтетик ёки суюлтирилган асалдан фарқлаш учун уни ҳидлаб кўриш ва синчиклаб кўздан кечириш лозим, дея маслаҳат берди асаларичи Наталья Моторина.
Мутахассис сўзларига кўра, агар асалда кўпик ва пуфакчалар бўлса, бундай маҳсулотдаги органик моддаларнинг ачишидан дарак беради. Яъни, асалга сув қўшиб, эритилган деганидир.
Ранги тиниқ бўлмаган, ичида доғлар ва қуйқалар мавжуд асал ҳам табиий эмас. Агар асалнинг ҳиди жуда заиф бўлса, унинг сифати пастлигини ва қўшимчалар солинганини билдиради. Асалнинг таъми ширин эмас, балки бир оз тахир бўлиши унга сироп қўшилганини англатади.
Суюқ турдаги асал мавсуми кузда тугайди ва қиш келгунча маҳсулот албатта кристалланиши керак. Шунингдек, табиий асал қоронғи жойда, 16-20 даража ҳароратда, герметик жиҳатдан ёпиқ шиша ёки сопол идишларда сақланиши лозим. Металл идишда асал тез оксидланади. Алюминий ва мисдан тайёрланган идишлар эса асал сақлаш учун хавфли — ушбу металлар билан таъсирлашганда асал ўзида заҳарли бирикмалар ҳосил қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди