Хўл мева ва резаворларни фақат куннинг биринчи ярмида истеъмол қилиш яхшироқ, деган тушунча ҳақиқатдан йироқдир. Ҳатто баъзи мева ва резаворларни тунда ейиш фойдали саналади. Агар меъёрга эътибор қилсангиз, ошқозонингиз учун оғирлик қилмаса, қуйидаги мевали газакларни кечки овқатдан кейин ҳам истеъмол қилишингиз мумкин.
Фото: Wday
Гилос
Гилос осуда уйқу, гўзаллик ва ёшлик гарови бўлган мелатонин гормонининг энг яхши ва табиий манбаларидан биридир.
Банан
Банан мушакларни бўшаштирадиган ва уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган озуқа моддаларига: магний, триптофан, витамин B6 ва калийга бой.
Киви
Киви таркибида кайфиятни ва хатти-ҳаракатларни бошқаришда фаол иштирок этадиган ва уйқу механизмида муҳим рол ўйнайдиган серотонин мавжуд.
Фойдали маслаҳат: сизга бир оз ғайриоддий туюлиши мумкин, бироқ кивини пўсти билан истеъмол қилсангиз, организмингиз уч баравар кўпроқ ўсимлик толаси ва C витаминига тўйинади.
Фото: Wday
Крижовник
Тошёрардошлар оиласига мансуб кўп йиллик бута, резавор мева турли антиоксидантларга бойдир. У оксидловчи стресс (тана ҳужайраларининг эркин радикаллар томонидан зарарланиши) ва яллиғланиш билан курашишга ёрдам беради. Шунингдек, крижовник табиий тинчлантирувчи — седатив хусусиятга эга.
Тинч ва сифатли уйқуни таъминлаш учун уйқу гигиенаси деб аталадиган қоидаларга риоя қилиш: ётишдан аввал оғир таомлар емаслик, телефонда вақт ўтказмаслик, кечқурун телевизор кўрмаслик ҳамда аниқ уйқу режимини ўрнатиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди