15:53 / 01.07.2024
218

Буйракда тошлар аниқланганда қандай овқатланиш керак?

Буйракда тошлар аниқланганда қандай овқатланиш керак?
Буйрак тошлари — бу буйраклар ичида ҳосил бўладиган минерал ва тузларнинг қаттиқ массаси. Бу оғриқ келтириб чиқарадиган ҳолат бўлиб, агар даволанмаса, пешоб билан боғлиқ муаммолар буйракларнинг шикастланишига олиб келади. Буйракда тошлар йиғилиши нотўғри овқатланиш, кам суюқлик ичиш, ортиқча вазн, баъзи дори-дармон ва қўшимчалар каби турли омиллар туфайли юзага келадиган кенг тарқалган соғлиқ муаммосидир.

Фото: Shutterstock
Соғлом турмуш тарзини танлаш орқали буйраклардаги тош хавфининг олдини олиш ёки камайтириш мумкин. Бунга маълум маҳсулотларни истеъмол қилишни рад этиш ёки чеклаш киради. Агар сизда аввалдан буйракда тошлар бўлган бўлса, уларнинг турини билиб, рационни ўзгартириш муаммонинг олдини олишга самарали ёрдам беради. Бундай ҳолларда овқатланишга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашилади.

Аввало, буйракда қандай турдаги тошлар шакллангани ва уларнинг кимёвий таркибини аниқлаш мақсадида тиббий таҳлилни ўтказинг, сўнг тест натижаларига асосланиб, шифокор томонидан тавсия этилаган маълум парҳез турига амал қилинг.

Буйракда оксалат тошлари бўлган беморлар парҳези

Фото: Wday
Рухсат этилган маҳсулотлар:
- қайнатилган ёғсиз мол, товуқ гўшти ва балиқ;
- сабзавотли шўрва ва рагу;
- нон;
- карам ва гулкарам;
- бодринг;
- картошка пюреси.

Таомларга тузни жуда кам миқдорда солиш керак. Мевалардан олхўри, қулупнай, қорағат ва крижовник кабилар мумкин эмас. Қолган меваларни ўртача миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Ичимликлардан фақат шарбатлар ва тоза сув ичиш мумкин.

Буйракда урат тошлари бўлган беморлар парҳези

Фото: Wday
Урат тошларининг сабаби сийдик кислотасининг ортиқча ишлаб чиқарилишидир. Бундай ташхисли беморлар қуйидаги парҳезга амал қилишлари керак:
  • Менюдан пурин моддаси юқори бўлган озиқ-овқатлар — консерва, гўшт субмаҳсулотлари, дудланган гўшт, тузланган бодринг, аччиқ ва узоқ қайнатиладиган шўрваларни чиқариб ташлаш зарур;
  • Сабзавотлар билан ҳам эҳтиёт бўлишингиз керак. Рациондан отқулоқ, селдерей, сарсабил (спаржа), соя ва исмалоқни олиб ташлаш лозим;
  • Сут маҳсулотлари, бодринг, сабзи, қовоқ, қўзиқорин, меваларни истеъмол қилиш фойдалидир. Шунингдек, дон ва нон маҳсулотлари ҳам рухсат берилади;
  • Буйракдаги туз концентрациясини камайтириш учун кўп сув ичиш лозим. Кундалик норма — 3 литр сув.

Буйракда фосфат тошлари бўлган беморлар парҳези

Фото: Wday
Фосфат тошлари ишқорли муҳитда ҳосил бўлади. Шунинг учун даволаниш пайтида калсий миқдорининг кескин чекланиши муҳимдир.

Парҳез бўйича тавсиялар:
  • Беморга рухсат берилади: гўшт ва балиқ маҳсулотлари, турли бўтқалар (гречка ва сули ёрмасидан ташқари), нордон мевалар ва резаворлар, сариёғ;
  • Сут, нон маҳсулотлари, қулупнай, майиз кабиларни чеклаш лозим;
  • Қуйидаги маҳсулотлар қатъиян тақиқланади: аччиқ, қизариб пишган овқатлар, маринадлар, қуюқ ва узоқ пишган шўрвалар, қўзиқорин, ловия, жигар, товуқ ва творог;
  • Ичимликлардан нордон мева шарбатлари ва компотларга устунлик беринг. Наъматакли чой ва квас ҳам ичиш мумкин, уларнинг миқдори кунига 1500 мл дан ошмаслиги керак. Ширинликлар асал ейиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Буйракда тошлар аниқланганда қандай овқатланиш керак?