20:21 / 03.07.2024
246

Ёзда камроқ терлаш учун 5 та лайфхак

Ёзда камроқ терлаш учун 5 та лайфхак
Терлаш — организмнинг муҳим ва ажралмас функцияси бўлиб, тери орқали танадан токсинлар ва зарарли моддалар ҳам чиқариб юборилади. Бу инсон организмининг терморегуляцияси учун зарур: иссиқ ҳавода уни совитиб, ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олади.

Нима учун баъзилар бошқаларга қараганда кўпроқ терлайди?

Фото: Shutterstock
Инсон танасида 2 миллиондан 4 миллионгача тер безлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарият қисми кафт, оёқ, бош, қўлтиқ ости ва сонда тўпланган. Тери безлари ҳарорат, жисмоний машқлар ва психологик стрессга сезгир бўлади. Аммо барча инсонларда ишлаб чиқариладиган тер миқдори тубдан фарқ қилиши мумкин. Бунга қуйидаги омиллар сабабчи:

Генетик мойиллик

Кўп терлаш хусусияти ирсият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Олимлар бунга айнан қайси генлар жавоб беришини ҳали аниқламаган, изланишлар давом этмоқда.

Вазн

Вазн қанчалик оғир бўлса, организм шунчалик кўп иссиқлик ишлаб чиқаради.

Иссиқ иқлимга адаптация

Иссиқ ва нам ўлкаларда яшаган инсонларда тери ишлаб чиқариш даражаси совуқ мамлакатларда яшайдиганга нисбатан кам бўлади. Иссиқ иқлимда яшашга мослашган организм сувсизликдан азият чекмаслик имконини беради.

Турли касалликлар

Эндокрин тизимдаги патологиялар, метаболик касалликлар, ўсимталар ва айрим дори-дармонларни қабул қилганда танада сув алмашинуви бузилиши мумкин.

Жазирамада қандай қилиб камроқ терлаш мумкин?

Фото: Alamy
Сифатли антиперспирантдан фойдаланинг

Терлашга қарши воситалардан дезодорант ёқимсиз ҳидни бартараф этади, антиперспирант тери миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Уларни тоза ва қуруқ баданга қўллаш керак. Яхшиси, антиперспирантни аввалроқ, яъни кўчага чиқишдан 6-8 соат олдин ишлатинг, шунда восита янада яхши самара беради.

Овқатланиш тартибига эътибор беринг

Қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари терлашни кучайтириш хусусиятга эга:
- Кофеин ўз ичига олган ичимликлар — қаҳва, кўк чой, энергетик ичимликлар;
- Аччиқ таомлар, қора қалампир, чили ва халапенё;
- Иссиқ овқат ва ичимликлар;
- Таркибида оқсил миқдори кўп маҳсулотлар;
- Спиртли ичимликлар.

Тўғри кийимни танланг

Ёзда енгил, пахта матосидан тайёрланган, ҳаво ўтказувчан ҳамда тор бўлмаган кийимларга урғу бериш лозим. Ёзда очиқ оёқ кийимларни кийиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзингизни бўш қўйишни ўрганинг

Стресс ва асабийлашиш ҳам терлашга олиб келади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бош терисида ишлаб чиқариладиган тер миқдори кортизол (стресс) гормони билан бевосита боғлиқдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёзда камроқ терлаш учун 5 та лайфхак