16:20 / 06.08.2024
131

Шакар қаритади: диетолог ширинликларнинг коллаген ишлаб чиқаришга салбий таъсири ҳақида огоҳлантирди

Шакар қаритади: диетолог ширинликларнинг коллаген ишлаб чиқаришга салбий таъсири ҳақида огоҳлантирди
Фото: Lisa.ru
Диетолог ва эндокринолог Наталя Лазуренко ҳатто соғлом овқатланиш тартибига риоя қилганда ҳам, шакарнинг қариш жараёнига бевосита таъсир қилиши ҳақида маълумот берди.

Сўнгги йилларда ўтказиб келинган тадқиқотлар қондаги ортиқча шакар гликация деб аталадиган жараённи рағбатлантириши мумкинлиги, бу эса, ўз навбатида, терининг қаришига олиб келишини қайта ва қайта исботламоқда.

Шифокор Лазуренко Калифорния университети тадқиқотларига таянган ҳолда, қайта ишланган озиқ-овқатлар таркибидаги шакар эрта қариш жараёнини тезлаштириши мумкинлигини эслатиб ўтди. Эндокринолог бунинг сабабини гликация билан изоҳлади.

Cambridge Beauty Academy
Гликация бу — шакарнинг инсон танасидаги оқсиллар билан табиий бирикмасидир. Бу жараён бириктирувчи тўқималарнинг қаттиқлашишига ва коллаген толаларининг зичроқ бўлишига олиб келади. Шу сабабли юзда ажинлар пайдо бўлади, тери кўп миқдорда намликни йўқотади ва эпидермис ҳужайраларида кўплаб оксидловчи моддалар тўпланади. Буларнинг барчаси юз терисининг ҳолатига салбий таъсир қилади: юзга ажин тушиб, носоғлом кўринишга эга бўлади.

Шунингдек, гликация семизлик, диабет ва юрак-қон томир касалликлари, жумладан, атеросклероз каби касалликларнинг ривожланишига туртки бўлади. Эрта қариш хавфини камайтириш учун шифокор оддий углеводлар ва шакар истеъмолини камайтиришни, кўпроқ ўсимлик толалари мавжуд озиқ-овқатлар, донлар ва антиоксидантларга бой маҳсулотларга урғу беришни тавсия қилди.

Фото: iStock
Диетолог сўзларига кўра, маҳсулотларнинг таркибини синчковлик билан ўқиб чиқиш, таркибдаги биринчи ёзувга катта аҳамият бериш лозим, чунки биринчи навбатда ёзилган таркиб маҳсулотнинг асосий қисмини ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шакар қаритади: диетолог ширинликларнинг коллаген ишлаб чиқаришга салбий таъсири ҳақида огоҳлантирди