Кўплаб инсонлар ўзи севган машҳурларнинг фикри, уларнинг ҳаёт тарзи ва маслаҳатларига амал қилади, ёқтирган актёри тавсияларидан келиб чиқиб, турли буюмлар сотиб олади, жойларга ташриф буюради. Бугунги мақолада биз таниқли инсонларнинг қандай турдаги адабиётга қизиқиши ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Қуйида машҳур инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб юборган ва уларнинг севимли асарига айланган бешта севимли китобини кўриб чиқамиз.
Кейт Мосс — “Гўзаллар ва ҳалокатга маҳкумлар”, Френсис Скотт Фитсжеральд
Фото: BBC
Америкалик ёзувчининг йигирманчи йилларга мансуб “йўқотилган авлоди” ҳақидаги асардир. Роман сюжетига кўра, жазз даврида бадавлат инсонлар фарзандлари гедонизм — ҳузур-ҳаловатга, лаззатланишга интилиш инсоннинг олий мақсади деб ҳисобловчи ахлоқий таълимотга амал қилади. Улар энг яхши ресторанларда овқатланади, нуфузли уйларни ижарага олади ва Нью Йоркда энг яхши кунларини ўтказади. Бироқ мақсадсиз ҳаёт уларга бахт келтирмайди.
Натали Портман — “Булутли атлас”, Девид Митчелл
Фото: Variety
19-аср ўрталарига мансуб нотариус, 20-аср бошидаги ёш европалик бастакор, 70 йилларда яшовчи Калифорниялик журналист, ҳозирги замондаги нашриёт ишчиси ҳамда келажакдаги Кореяда яшаётган масхарабоз-хизматкорларни нима бирлаштиради? Спойлер: уларни комета шаклидаги туғма доғ ва ҳаётга бўлган иштиёқ бирлаштиради.
Зои Салдана — “Алкимёгар”, Пауло Коэлё
Фото: Wikipedia
Асар тўқима образ чўпон бола Сантяго ва унинг саёҳати ҳақида кетади. Ёзувчи ўз фикрларини асар образларининг ўзаро суҳбатлари орқали тасвирлайди. “Сиз ҳақиқатан ҳам бирор нарсани хоҳласангиз, бутун олам сизнинг хоҳишингизни амалга оширишга ёрдам беради” деб ёзади муаллиф. Унинг фикрича, китоб рамзий маъноларга бой, аммо ҳаётида мазмунини йўқотганлар учун идеал асар ҳисобланади.
Риз Уизерспун — “Ёввойи. Хавфли саёҳат ѳъзликни англашнинг бир йўли сифатида”, Шерил Страйед
Фото: Тhе Hollywood Reporter
Руҳий оғриқ баъзан жисмоний оғриқдан кўра кучлироқ зарба беради. Бош қаҳрамон буни аввалдан билади. Онасидан айрилиб, никоҳидан ажрашиб, золим эрдан кетган қаҳрамон 1770 километр йўлни пиёда босиб ўтади. Қўрқувини енгган аёлнинг ҳикояси сизни ҳаётга бошқа кўзлар билан боқишга илҳомлантиради.
Анжелина Жоли — “Дракула”, Брем Стокер
Фото: CNN
Роман Дракула томонидан асирга олинган лондонлик адвокатнинг кундалигидир. Бош қаҳрамон кўчмас мулкни сотиш учун Трансилваниядаги графлик қасрига боради, аммо воқеалар ривожи кутилмаганда кескин ўзгариб кетади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди