13:00 / 15.10.2016
22 230

Умр йўлдош бўладиган қиз – у қандай?

Умр йўлдош бўладиган қиз – у қандай?

Ҳақиқий эркак табиати оғир бўлган қиз яхши танлов. Баъзан у билан яшаш қийин бўлади, лекин бунинг сабаби у доим яхшисига ҳаракат қилгани учундир. Агар эркак буни тушуниб етса, вақт ўтиши билан бундай аёл билн муносабати маҳкам ва соғлом бўлади.

Мана шундай қизга уйланишингиз керак. Сизга унинг феъл-атворига чидаб бўлмагандек туюлиши мумкин, лекин уни ташлаб кетишга тайёр бўлмайсиз. Бу қиз ҳеч қачон хотиржам бўла олмайди. У билан ҳаёт “ширин” бўлиши эҳтимолдан йироқдир, лекин у кўпроқ нарсани исташингизга мажбур этади.

Қийин феъл-атворли қизлар одатда ижодкор ва ҳиссиётга берилувчан бўлишади. Уларни кўпинча “телба” ёки “ярамас” деб аташади. Лекин ҳеч ким сизни ундан ортиқ сева олмайди.

Бошқа ҳеч ким сизни ўз орзуларингиз билан учрашиш учун ҳаракат қилишга мажбур эта олмайди. “Мураккаб” қиз билан теран мантиқий суҳбатлар қурасиз. У сизнинг ғоя ва маслакларингизни тўғрилайди. Майли у билан ҳеч қачон осон бўлмасин, лекин у билан ҳеч қачон зерикарли бўлмайди.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Умр йўлдош бўладиган қиз – у қандай?