09:09 / 17.01.2025
643

Қишда уйингизда қандай ҳарорат бўлиши керак?

Қишда уйингизда қандай ҳарорат бўлиши керак?

Қишда уйни оптимал ҳароратда сақлаш осон вазифа эмас. Тавсия этилган ҳарорат 19°C бўлиб, бу ташқарда совуқ бўлган пайтда ўзини қулай ҳис қилиш учун етарли.

Аммо идеал ҳарорат, қулайлик ва иситиш харажатларини тежашни таъминлаш учун, шароитларга боғлиқ ҳолда ўзгаради.

Ҳарорат бўйича тавсиялар:

  • Минимал қулайлик даражаси – 19°C.
  • Ётоқхонада ҳароратни 17°C га тушириш мумкин, чунки совуқроқ ҳаво яхши ухлашга ёрдам беради.
  • Ваннахонада, айниқса, душ қабул қилганда, ҳароратни 22°C атрофида сақлаш маъқул.
  • Болалар ёки кекса кишилар яшайдиган уйларда ҳароратни 21°C дан оширмаслик тавсия этилади.

Баъзи мутахассислар қулайлик ва тежамкорликни бирлаштириш учун энг мақбул ҳарорат 20°C эканлигини таъкидлашади. Бу ҳарорат нафақат қулайликни сақлашга, балки энергия сарфини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.

Иситиш харажатларини тежаш бўйича маслаҳатлар:

  1. Кун вақтига қараб ҳароратни созланг. Масалан, тун ёки уйда йўқлигингизда ҳароратни 14-16°C га тушириш мумкин. Қалин кўрпа ёки иссиқ кийим бу вазиятда ёрдам беради.
  2. Ойналарни ва дарозаларни ёпиқ тутинг. Кечаси дарозаларни ёпиш ва қалин пардалар ёрдамида иссиқликни ичкарида ушлаш мумкин.
  3. Иситиш тизимига техник хизмат кўрсатиш. Иситиш тизимининг самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш учун уни мунтазам текширтиринг. Баъзи иситиш тизимлари ҳар йили мутахассис назоратини талаб қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали