
Қаҳва тайёрлашнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, ҳар бири таъм ва фойдали хусусиятларига таъсир қилади. sb.by порталига берган интервьюсида овқатланиш бўйича мутахассис Светлана Синиченко ҳар хил усулларнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида гапирди.
Кофе машинаси
Замонавий кофе машиналари сув ҳарорати, босим ва бошқа параметрларни бошқариш имконини беради, бу эса барқарор натижани таъминлайди. Машина ёрдамида қаҳва тез ва осон тайёрланади. Бироқ, агар қурилма бузилса, муқобил вариант излашга тўғри келади.
Кофеварка
Бу усулнинг афзаллиги – турли моделлар мавжудлиги: томчилатиб тайёрловчи, гейзерли, француз преси ва бошқалар. Кўплаб моделларда таймер ва автоматик ўчириш функцияси мавжуд. Лекин сифатли кофе варкалар қиммат туради ва тозалашга вақт талаб қилади.
Турка (Жезве)
Анъанавий усул бўлиб, кўпчилик уни уй шароитида тайёрланган қаҳва билан боғлайди. Ушбу усул қаҳвани тайёрлаш жараёнини кузатиш ва таъмни ўзгартириш имконини беради. Бироқ, агар эътиборсизлик қилинса, қаҳва қайнаб кетиши ва таъми бузилиши мумкин.
Чашка (тўғридан-тўғри усул)
Энг оддий усул – шунчаки майдаланган қаҳвага қайноқ сув қуйиш. Лекин сув ҳароратини ва дамлаш вақти аниқ назорат қилиш қийин.
Фойдали томонлари?
Қандай усулда тайёрланган бўлса ҳам, қаҳва таркибида ҳужайраларни ҳимоя қилувчи антиоксидантлар мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар