date
views 20 220

Жин тегишидан қандай сақланса бўлади?

Жин тегишидан қандай сақланса бўлади?

— Мен кечқурун кўп босинқирайман. Тушимда ғалати одамларни, хунук аёлларни кўраман. Жинлар бўлса керак, устимга келиб, кўксимни босишади, бўғишади. Қўрқиб уйғониб кетаман. Кейин Қуръон ўқийман. Бундай нарсалар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.

— Жин тегиши Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар билан собит бўлган. Жин тегиши хаёлий ё тўқима нарса эмас, ҳақиқатдир. Банда жинлар зараридан сақланиши учун ибодатларни вақтида бажариши керак. Хусусан, намоз ўқиган инсон Аллоҳнинг паноҳида бўлади. Кейин озода юришга ҳаракат қилинг. Ҳадисда тешикка бавл қилишдан қайтарилган. Қолаверса, ҳаммомда бавл қилишдан эҳтиёт бўлинади. Чунки, бу васвасага сабабдир. Яна зикр, дуо ва салавотлар Аллоҳнинг изни билан бандани турли шикаст-балолардан сақлайди. Ҳадиси шарифларда Оятул курсийни ўқиган одам шайтон ва жинлар зараридан мукаммал ҳимояланиши айтилган. Сизга маслаҳатимиз, уйқудан олдин Оятул курсий, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқинг, дуо қилинг, зикр-тасбеҳлар айтинг.

Манба: darakchi.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали