Жаҳл ва ғазаб — ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда жаҳлимизни қўзғатадиган киши ёки ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. Жаҳл енгил ғижиниш сифатида ҳам, кучли агрессия кўринишида ҳам намоён бўлиши мумкин. Шунингдек, баъзи кишилар ғазабланишга бошқаларга нисбатан кўпроқ мойил бўлиши мумкин. Кимлардадир жаҳл чиқиши жуда осон бўлса, қолганлар хотиржамликни сақлай олади (ёки жаҳли чиққанини кўрсатмайди). Таъкидлаш керак, баъзан ғазаб жамоатчиликда нормал тарзда фаолият кўрсатишимизга тўсқинлик қилади. Уни қандай енгиш мумкин?
1) Танаффус қилинг
Энг яққол усуллардан бири энг самаралиларидан бири ҳамдир. Бунга қўйиладиган биринчи қадам — жаҳлни, у сизни қамраб олишидан аввалроқ сезишдир. “Қайнаш”ни бошлаганингизни сезсангиз, бир дақиқалик танаффус қилинг, чуқурроқ нафас олинг, ёқимли нарсаларни тасаввур қилинг.
2) Когнитив реабилитация билан шуғулланинг
Бу салбий, умидсиз хаёлларни ижобий ва реалистиклари билан алмаштириш демакдир. Масалан, “ҳеч нарсани амаллаб эплай олмаяпман!” деб ўйлашнинг ўрнига, “бу менинг ғашимни келтиряпти, аммо ҳозир жаҳл менга ёрдам бермайди”, — деб фикрланг. Тинчлантирувчи нафас олиш техникасидан фойдаланиб, хаёларингизни бир жойга тўплаб олинг.
3) Ёзинг
Фикрларингизни ифодалаш ва агрессияни “озодликка чиқариб юбориш”нинг жуда яхши усулларидан бири — ёзишни бошлаш. Балки айни пайтда ёзишга қўлингиз бормас, аммо нима ҳис қилаётганингизни қоғозга туширишга ўргансангиз, бу одат сизга кўп асқотиши мумкин. Якуний маҳсулотни, истасангиз, йиртиб ташланг! Асосийси, барча салбий ҳиссиётларни ўз вақтида “чиқариб ташлаш” керак.
4) Мулоқот қилинг
Ўз ҳиссиётларингизни сўз билан ифода қилинг. Ўзингиз истаган гапларингизни баён қилинг ва бошқаларнинг гапларини тингланг. Шу билан бирга, жаҳл сизни қамраб олишига йўл қўйманг. Агар вазиятни яхшироқ тушуниб олиш учун бироз вақт сарфласангиз, натижа қониқарлироқ ва ёқимлироқ бўлади.
5) Юмор ҳиссини ишга туширинг
Содир бўлаётган нарсаларнинг барчасини, ўз ҳиссиётларингиз ва бошқаларнинг туйғуларини кулгига олиш — яхши стратегия деб бўлмайди, аммо ичингизда ғазаб қўзиб келаётган вақтда тасаввур қилиш мумкин бўлган энг тентакнамо ва кулгили нарсаларни хаёлингизга келтиринг. Бу бироз бўшашишга ёрдам беради. Бироқ киноя ва кесатиқларга мурожаат қила кўрманг, улар вазиятни чуқурлаштиргани қолади, холос.
6) Жисмоний машқ билан шуғулланинг
Югуришга ёки сайрга чиқинг. Машқ қилинг. Сизга бошқаларга “сочилиши” мумкин бўлган ортиқча энергиядан, шу билан бирга, ички безовталикдан халос бўлишга ёрдам берадиган ҳар қандай нарса билан шуғулланинг. Жаҳлингизни ҳаракатлар орқали бўшатиб юборинг, шунда у чарчоқ ҳисси ва мускуллар хурсандчилиги билан алмашади.
7) Муаммо билан “бирга ухланг”
Чарчаганингизни ҳис қилиб турган бўлсангиз, ҳеч қандай муаммони ҳал қилишга уринманг. Уйқу келиб турганида эрталаб тетик ҳолатда айтмайдиган ортиқча гапларни гапириб қўйишингиз мумкин. Эрталабгача ғазабингиз босилиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Ахир ҳиссиётларнинг жозибаси шунда: улар доимий равишда ўзгаради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади