date

Денгиз тузининг фойдали жиҳатлари

Денгиз тузининг фойдали жиҳатлари

Бугун юртимиздаги барча савдо шохобчалари ва бозорларда сотилаётган бу маҳсулотнинг фойдасини биласизми? Денгиз тузи инсонда модда алмашинувини фаоллаштиради, юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизимини мустаҳкамлайди, тери, соч ва тирноқларни чиройли қилади. Ундан таом тайёрлашда ҳам фойдаланса бўлади.

1. Оздиради

Денгиз тузи қўшилган ванна қабул қилиш натижасида бир ой ичида ўн килограммга озиш мумкин. Бунинг учун ҳар уч кунда бир марта денгиз тузи қўшилган сувда чўмилинг. Бу вазнни камайтириш билан бирга, терини майин ва таранг қилади. Бироқ ваннада жуда кўп вақт қолмаслик керак.

2. Ҳуснбузарларни йўқотади

Антисептик хусусиятга эга денгиз тузи ҳуснбузарларга қарши энг яхши воситадир. Ҳафтасига 2-3 марта денгиз тузининг сувли эритмаси билан юздаги тошмалар артиб турилса, муаммо тезда ечим топади. Бадандаги тошмалар учун эса ванна қабул қилиш тавсия этилади.

3. Соч тўкилса

Агар сочингиз тўкилаётган бўлса, озроқ сув билан намланган тузни бош терисига суртасиз. Енгил ҳаракатлар билан уқалаб, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чаясиз. Агар тузнинг ўзини сочга суртишнинг уддасидан чиқолмасангиз, зайтун ёғи ёки қатиққа аралаштириб суртиш мумкин. Аралашмали ниқобдан сўнг бошни целлофан билан ўраб, бир соатча кутинг. Ҳафтасига бир ёки икки марта муолажани такрорлаш кифоя. Бир ойдан сўнг натижа фақат ўзингизга эмас, атрофдагиларга ҳам сезила бошлайди.

4. Целлюлитни йўқотади

Бугунги кунда целлюлитга қарши турли дори воситалари мавжуд. Бироқ улардан ҳеч бири оддий денгиз тузига тенг кела олмайди. Бирорта дағалроқ матога денгиз тузини сепиб, у билан муаммоли тана соҳасини ишқалайсиз. Натижа биринчи муолажанинг ўзидаёқ сезилади.

Билиб қўйганингиз яхши

Денгиз тузини оддий туз ўрнида ҳам ишлатиш мумкин. Бироқ бир кунлик миқдор 5 граммдан ошмаслиги керак. Қон босими ошиб турувчилар, баъзи юрак қон-томир касалликлари, онкологик хасталикларда, шунингдек, ҳомиладорларга денгиз тузини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Денгиз тузининг фойдали жиҳатлари