date 14:05 / 10.12.2016
views 11 714

«Эрталаб пул берсам, барака кетадими?»

«Эрталаб пул берсам, барака кетадими?»

— Эрталаб пул бериш пулнинг баракасини учиради, деган гап бор. Шу асослими?

Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жомъе масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.


— Шариатда эркак ўз қўл остидагиларни молиявий тарафдан таъминлаши лозим. Оила аъзолар қачон муҳтож бўлсалар, ўша вақтда уларга пул берилиши жоиз. Шунингдек, муҳтож одамга тонг саҳарлаб эҳсон қилишнинг ҳечқиси йўқ.

Эрталаб пул берилса, барака кетади, деган гап асоссиз. Бу одамлар ўзлари ўйлаб топган нарса. Аслида, Аллоҳ пулга барака бериб қўйган бўлса, эрталаб сарфланса ҳам, ундан барака кетмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали

Кўп ўқилган Фойдали янгиликлари