date

Тадқиқот: D витамини инсонни қаришдан ҳимоя қилади

Тадқиқот: D витамини инсонни қаришдан ҳимоя қилади

Янги тадқиқот натижаларига кўра, D витамини теломерларнинг қисқаришидан асраб, инсон организмини қариш билан боғлиқ хасталиклардан ҳимоя қилиши мумкин. Бу ҳақда Mass General Brigham хабар берди.

Маълумки, теломерлар — хромосомалар учларида жойлашган ҳимоя қопламалари ҳисобланади. Улар ёш ўтиши билан қисқаради ва турли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Тадқиқотда қайд этилишича, D витамини қўшимчаларини қабул қилиш теломерларни сақлаб қолишга ёрдам берган. Плацебо билан солиштирилганда, тўрт йил давомида D витамини истеъмоли теломер қисқаришини сезиларли равишда секинлаштирган ва тахминан уч йиллик қаришнинг олдини олган. Шу билан бирга, omega-3 ёғ кислоталарининг таъсири бутун кузатув даврида деярли кўзга ташланмаган.

Олимларнинг таъкидлашича, олинган натижалар D витаминининг тўғри қўлланиши биологик қаришга қарши самарали усул бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бироқ, бунга аниқ хулоса чиқариш учун яна қўшимча изланишлар ўтказиш зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Тадқиқот: D витамини инсонни қаришдан ҳимоя қилади