Ҳар бир ота-онани қизиқтирадиган савол — фарзанд ташқи қиёфасини кимдан кўпроқ олади? Олимлар тадқиқотларига кўра, ўғил болалар кўп жиҳатдан онадан генетик мерос олади. Бунинг асосий сабаби шундаки, ўғиллардаги Х хромосома фақат онадан келади, чунки отасидан уларга Й хромосома ўтади.
Шунинг учун кўз ранги, соч тузилиши, юз шакли, ҳатто баъзи ҳарактер хусусиятлари ҳам онадан ўтади. Масалан, агар онанинг кўзлари катта бўлса, ўғилда ҳам катта кўз бўлиши эҳтимоли катта.
Масалан, инсонлар кўпинча қуйидаги жиҳатларда онага ўхшашликни топишади:
- Кўзлар – қарашлари ёки шакли онасига ўхшаб кетади.
- Табассум – жилмайиши ёки кулиши она каби.
- Соч тури – ранги ёки тўқимаси онаникига ўхшайди.
- Юриш-туриш – юрганда ёки ўтирганда онасини эслатади.
- Гапириш оҳанги – овози ёки сўзлаш услуби она билан бир хил.
- Хулқ-атвор – одатлари, сабр-тоқати ёки меҳрибонлиги она томондан ўтган бўлади.
- Қўл ҳаракатлари – қўлини кўтариш, нарсаларни ушлаш ёки ишора қилишда ҳам ўхшашлик бўлиши мумкин.
Бироқ шуни унутмаслик керакки, ташқи қиёфада отанинг ҳам ўрни катта. Юз тузилишидаги майда деталлар, бўй-баст, жисмоний куч кўпроқ отанинг генларидан келади.
Ўғил фарзанд ташқи қиёфасида кўп жиҳатдан онага ўхшайди, лекин умумий қиёфани тўлиқ отанинг генлари билан қўшиб шакллантиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!