Табиат инсонга турли хил неъматлар бағишлаган ва улар орасида бодом алоҳида аҳамиятга эга. Қадимдан у нафақат овқатланишда, балки халқ табобати ва косметологияда ҳам кенг қўлланиб келинади. Бодом юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайдиган ёғ кислоталари, кучли антиоксидантлар, турли витамин ва минералларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Бодомнинг таркиби ва асосий хусусиятлари
Бодом таркибининг асосий қисмини ўсимлик ёғи ташкил қилади. Бу ёғлар кўпроқ тўйинтирилмаган ёғ кислоталаридан иборат бўлиб, юрак фаолиятини барқарор сақлашга ёрдам беради. Шунингдек, у қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтиради ва қон томирлар соғлиғини сақлайди.
Бодом таркибида Е витамини жуда юқори бўлиб, бу модда терини ёшартириш, сочларни мустаҳкамлаш ва юрак мушакларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, унинг таркибидаги магний, кальций, руҳ, калий ва темир организм учун зарур бўлган минераллар ҳисобланади.
Шунингдек, бодомда етарлича толалар ва оқсиллар мавжуд бўлиб, улар организмни тўқ сақлайди, овқат ҳазм қилиш жараёнини енгиллаштиради ва ичак фаолиятини меъёрлаштиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!