date

Ананас емоқчи бўлсангиз, бу жиҳатларга эътибор беринг

Ананас емоқчи бўлсангиз, бу жиҳатларга эътибор беринг

Ананас – тропик мева бўлиб, дунё бўйлаб севиб истеъмол қилинади. Унинг ширин ва ёрқин таъми остида саломатлик учун ҳам фойда, ҳам айрим хавфлар яширинган.

Ижобий томонлари:

  • Иммунитетни мустаҳкамлайди. Ананас таркибидаги С витамини шамоллаш ва инфекцияларга қарши курашда ёрдам беради.

  • Ҳазмни енгиллаштиради. Ундаги бромелайн ферменти оғир таомларни парчалашга кўмаклашади.

  • Юрак ва қон айланиши учун фойдали. Калий моддаси юрак-қон томир тизимини қувватлайди.

  • Очиқ ҳавода энергия беради. Ширинлиги сабабли тез қувват манбаи ҳисобланади.

Салбий томонлари:

  • Орттириб юборилса, қон босимини тушириши мумкин. Айримларда бош айланиши ёки қувватсизликка олиб келиши мумкин.

  • Ошқозон кислотасини оширади. Кўп еб юборилса, ошқозонни қийнаб, қичишиш ёки гастрит аломатларини кучайтиради.

  • Аллергия чақириши мумкин. Айрим одамларда оғиз ичида қизиллик ёки қичишиш кузатилиши мумкин.

Ананас меъёирда фойдаланса – жисмга витамин ва энергия манбаи. Аммо меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш баъзи салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ананас емоқчи бўлсангиз, бу жиҳатларга эътибор беринг