Кўп ҳолларда Apple қурилмалари фойдаланувчилари Android-смартфонларга ўтиб олишади. Бунда дуч келинадиган асосий муаммолардан бири – олдинги гаджетда сақланаётган контактларни янгисига кўчириб ўтказиш. Келинг, шуни қандай амалга оширишни кўриб чиқамиз, деб ёзади Терабайт сайти.
- Бунинг учун нима керак?
Биринчи навбатда, Apple қурилмаларини ўзаро синхронизация қиладиган «булутли» сервис – iCloud’да аккаунтингиз борлигини текширинг. Агар йўқ бўлса, албатта аккаунт очиб олинг – бу кўп вақт олмайди, лекин мазкур хизмат жуда асқотади. - Контактларни битта файлга йиғамиз
Демак, iCloud аккаунт яратиб олдик, энди веб-интерфейс орқали «Contacs»га кирамиз. У ерда барча контактларни белгилаб олиб, кейин пастки чап бурчакдаги «шестерня» белгичасини босамиз. Қалқиб чиққан менюдан «export vCard» амалини танлаймиз.
Шу тариқа биз қурилмамиздаги барча контактларимизни битта файлга ўтказиб олдик. - Android’га узатамиз
Энди мана шу vCard файлини ўзимизнинг Android тизимли янги смартфонимизга кўчириб оламиз. Буни турли йўллар билан амалга ошириш мумкин: почта орқали ўзимизга жўнатиш, Bluetooth ёки USB-кабель орқали ўтказиш ва ҳоказо.
Энди қурилмамизда контактлар менюсига кириб, мазкур vCard файлидан контактларни импорт қилсак бўлгани.
Кўриб турганингиздек, мазкур амаллар контактларни кўчиришнинг жуда осон, тез қилинадиган ва ишончли йўлидир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди