08:52 / 06.02.2017
11 093

Уйни жиҳозлашда табиий яшил рангдан фойдаланамиз

Уйни жиҳозлашда табиий яшил рангдан фойдаланамиз

Greenery, ёки «майса ўт» — Pantone фикрига кўра 2017 йилнинг машҳур ранглар 10 талигига кирувчи ранг.

Уйни жиҳозлашда ундан қандай фойдаланиш мумкин?

Табиий яшил ранг меҳмонхонада ижобий муҳит ва ишончли вазият яратишга ёрдам беради. Хонани жиҳозлашда яшил ранг билан биргаликда оқ ёки кулрангдан ҳам фойдаланиш мумкин.

Кўпинча меҳмонхона деворлари учун оқ рангдан, пардалар учун эса яшил рангдан фойдаланишади. Лекин бунинг акси ҳам яъни деворга яшил рангни, пардага эса оқ рангни танлаш ажойиб кўриниш бағишлайди.

Ошхона учун яшил ранг жуда мос, лекин иштаҳа уйғотувчи ранг ҳисобланади. Яхшиси, бу ранг қўшимча жиҳозларда ишлатилгани маъқул.

Greenery ранг болалар хонаси учун жуда мос тушади. У ҳиссий тангликни юмшатишга ва ақлий фаолиятни кучайтиришга ёрдам беради.

Яшил ранг оқ, мовий, оч қизил ва ҳаворанглар билан уйғун тушади. Бу ранглар комбинацияси айниқса болалар хонаси учун ажойиб вариант ҳисобланади.

Ётоқхона учун эса яшил ранг ва унинг бошқа туслари мутлақо табиий кўринади.

Агар яшаш жойингиз кўринишига ҳаётий руҳ бағишламоқчи бўлсангиз, Greenery айни сиз истаган рангдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйни жиҳозлашда табиий яшил рангдан фойдаланамиз