10:03 / 12.02.2017
13 998

Янги сиқилган шарбат фойдалими ёки зарарлими?

Янги сиқилган шарбат фойдалими ёки зарарлими?

Янги сиқилган шарбатни кўпчилик фойдали деб ҳисоблайди. Бу шарбатларни ҳар доим ва ҳамма ҳам ичса бўладими? Бизнинг мақоламиз шу ҳақда.

1-қоида. Янги сиқилган шарбатни оч қоринга ичиш мумкин эмас

Шуни эсда тутингки, янги сиқилган шарбат — бу ўт пуфаги ва ошқозон ости бези фаолиятига ёмон таъсир кўрсатувчи мева кислоталарига тўйинган суюқлик.

Оч қоринга бир неча марта истеъмол қилиш натижасида ҳазм қилиш органларида сурункали касалликлар пайдо бўлади.

Яхшиси, шарбатга 1/3 қисм миқдорида сув қўшиб ичган маъқул. Бундай йўл тутиш ҳазм органларининг шиллиқ қаватларига бўлган зарарли таъсирни камайтиради.

2-қоида. Ҳар бир шарбатнинг ўзига хослигини ҳисобга олиш зарур

Лавлаги шарбати истеъмол қилиш қоидалари энг мураккаб бўлган шарбатларга киради. Таркибида тўйинган актив моддалар жуда кўп бўлгани учун сиқилгандан сўнг ферментланиши учун уни 1-2 соат совутгичда сақлаш тавсия қилинади. Албатта лавлаги шарбатига 1/3 миқдорда сув аралаштириб ичиш лозим.

3-қоида. Баъзилар учун шарбатнинг зарарли таъсирлари

Олма шарбати дарахтлар гулчангига аллергияси бўлган кишиларда реакция чақириши мумкин.
Помидор ва лавлаги шарбати буйрагида тош пайдо бўлишга мойиллиги бор аёлларда систит касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

C витаминига бой бўлган шарбатларни кўп истеъмол қилиш ҳам худди шу реакцияларни келтириб чиқаради.

4-қоида. Учтадан ортиқ шарбатни аралаштириш ярамайди

Мева ва сабзавот шарбатларини аралаштириш мумкин эмас деган фикр унчалик тўғри эмас. Лекин уч хилдан ортиқ шарбатларни аралаштиришнинг фойдаси жуда кам.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги сиқилган шарбат фойдалими ёки зарарлими?