20:05 / 23.02.2017
11 537

Бизни қаритувчи 5 та нарса

Бизни қаритувчи 5 та нарса

Жисмоний қариш – қайтариб бўлмайдиган жараён. Дарё нашри ҳаётимиздаги барвақт қаришга олиб келадиган омиллардан қутулишнинг йўллари ҳақида мақола чоп этди.

Стресс

Мунтазам равишда безовталик, хавотир ёки стресс терида ўз изини қолдиради. Бундан ташқари, стресс мияни ҳам қаритади, қон босимини оширади ва уйқуни бузади.

Иш жойида ҳаяжон ва хавотирни камайтиришга ёрдам берадиган бир нечта оддий усуллар бор. Масалан, истеъмолдаги кофеин миқдорини бироз камайтиринг, овқат ҳазм қилиш тизимига оғирлик қилувчи таомлардан воз кечинг ва кайфиятни кўтариш учун иш вақти бошланишидан олдин спортнинг бирор тури билан шуғулланинг.

Уйқуга тўймаслик

Меъёридан кам ухлаш вазннинг ортишига, иммун тизимининг бузилишига, диққатнинг пасайишига ва хотиранинг пасайишига олиб келади.

Шунинг учун бир суткада 7—9 соат ухлашга ҳаракат қилинг.

Қуёш нурлари

Қуёш нурлари остида кўп юриш тери ҳужайралари ва қон томирларини кучсизлантиради, терини юпқалаштиради.

Чекиш

Чекиш юрак хасталикларини, юқори қон босимини ва ўпка саратонини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, мунтазам равишда чекиш тери касалликларининг пайдо бўлишига ва коллагеннинг парчаланиши натижасида юз, бўйин ва елка терисининг бевақт қаришига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бизни қаритувчи 5 та нарса