Кўпинча ота-оналар болаларини ўзига ишончи йўқ, уятчан, одамови деб аташади. Буларнинг ҳаммаси ўзлари берган тарбия маҳсули эканлигини ўйлаб ҳам кўришмайди. Агар сиз болангиз вазмин, ўзига ва ўз кучига ишонган бўлишини хоҳласангиз – ўзингизнинг муомалангиздан бошланг.
Ўзига ишонч ҳимояланиш ҳиссидан пайдо бўла бошлайди: агар бола оғир вазиятларда ота-онаси ёрдамга келишини билса, унинг ўз кучига ишонишга ўрганиши қийин бўлмайди.
Бунга нималар халал беради?
Ошиқча хавотирлик
Дунёдаги ҳамма нарсадан (муаммолар, омадсизлик, айблаш) қўрқадиган ота-оналар ҳеч қачон ўзига ишонадиган одамни етиштира олмайди.
Қиёслаш тизими
Ҳақиқий ўзига ишонган кишилар бошқаларнинг ютуғига қараб эмас, балки ўз истаклари ва имкониятларини ишга солиб муваффақият қозонади. Бошқа болаларга солиштириш билан сиз, биринчидан унинг имкониятларини шубҳа остига қўясиз, иккинчидан эса бошқалар сизга кўпроқ ёқишини таъкидлаган бўласиз.
Салбий фикр
Агар болангиз бирор ишни бошлаётганда сиз: «Бажара олмайсан» ёки «Унча яхши чиқмади», – деб фикр билдирсангиз, ҳеч қандай муваффақият тўғрисида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Келинг, болаларга ўз кучини синаб кўришга рухсат берайлик ва улар ўзлари тўғри деб ҳисоблаган ишларини бажарсин.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди, у энди...
Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"