14:35 / 13.03.2017
11 467

Уй ишларини 2 марта тезроқ бажаришда уй бекаларига маслаҳатлар

Уй ишларини 2 марта тезроқ бажаришда уй бекаларига маслаҳатлар

Уй юмушларини қисқа вақт ичида бажариб улгурмоқчимисиз? Унда маслаҳатларимизга қулоқ тутинг!

Кийимларни дазмолсиз текислаш

Уни ваннахонага илиб қўйинг ва хонани иссиқ сув ёрдамида буғга тўлдиринг. Буғ кийимдаги ғижимларни текислашга ёрдам беради. Энди эса шамоллатинг ва кийим қуригунча кутинг.

Оёқ кийимини тозалаш

Қора ёки тўқ рангли чарм оёқ кийимини унчалик қиммат бўлмаган намлантирувчи ёки озиқлантирувчи крем ёрдамида янгидек қилиш мумкин. Спорт оёқ кийимларининг оқ резинали қисмини эса тиш пастаси билан оқартирса бўлади.

Духовкани ёғдан тозалаш

Қуйидагича аралашма тайёрланг: ¼ пиёла идиш ювадиган суюқлик, ярим пиёла ош содаси, ¼ пиёла перекис водород эритмаси, битта лимон пўчоғи майдаси, бир ош қошиқ сирка. Аралашмани духовка ичига бир текис қилиб суринг ва эшигини ёпиб қўйинг. Камида 4 соатдан кейин духовка эшигини очинг ва ҳўл губка билан артиб олинг.

Шарикли ручка изини кетказиш

Муаммоли жойни лак тозалайдиган ацетонли суюқлик ёрдамида ишқалаб тозалаш кифоя қилади.

Тонал креми доғини тозалаш

Ювишдан олдин шу жойга соқол олишда ишлатиладиган кўпик суринг ва бутунлай сингиб кетгунча қолдиринг.

Уйга покиза кўриниш бериш

Ойналарни, эшик ва деразаларни махсус шиша тозаловчи спрей ёрдамида артинг. Уйга ялтираган ойналардан бошқа ҳеч нарса бундай кўриниш беролмайди.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй ишларини 2 марта тезроқ бажаришда уй бекаларига маслаҳатлар