16:46 / 14.03.2017
23 087

Мазали пишириқлар тайёрлаш борасида маслаҳатлар

Мазали пишириқлар тайёрлаш борасида маслаҳатлар

Юмшоқ ва мазали қилиб пишириш – бу ҳар қандай беканинг маҳорат чўққиси ҳисобланади. Уйда пишириладиган пишириқлар ҳар доим яхши чиқиши учун пиширишнинг баъзи сирлари ва маслаҳатларидан фойдаланинг.

1.Хамир қоришдан олдин унни элакдан ўтказиш зарур – бу уни кислород билан бойитади ва юмшатади.

2.Ёғ ва ширинлик қўшилган хамир тайёрлаш учун сарёғни бир хил зичликда қилиб қориштириш, оширилган хамир учун эса – қаймоқ қуюқлигида эритиш лозим.

3.Оширилган хамир юмшоқ ва енгил чиқиши учун унга қайнатилган картошкани совитиб, майда қирғичда майдалаб (1 кг унга 2—3 дона ўртача катталикдаги картошка) қўшиш керак.

4.Қовурилган пирожкалар учун тайёрланадиган оширилган хамир пишириқлар хамирига қараганда юмшоқроқ тайёрланади.

5.Оширилган хамирни қоришдан олдин қўшилган ароматик моддалар унинг мазасини ва ҳидини яхшилашга ёрдам беради: 2 пиёла унга битта апельсин ёки яримта лимон қобиғи, 2—3 дона майдаланган кардамон меваси,1—2 грамм ванилли шакар.

6.Агар сиз майизли хамир тайёрлаётган бўлсангиз, аввало майизни иссиқ сувда ювиб ундан кейин ун сепсангиз майизлар хамир ичида бир хилда жойлашади.

7.Пирог тайёр бўлганлигини билиш учун унга тиш ковлагич тиқиб текшириб кўринг. Агар у қуруқ бўлса пирогни олишингиз мумкин.

8.Пишириқнинг сифатини унинг оғирлигидан аниқлаш мумкин: қанча енгил бўлса, шунча яхши пиширилган бўлади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мазали пишириқлар тайёрлаш борасида маслаҳатлар