18:03 / 23.03.2017
11 050

Юз терисини парваришлаб, ёшартирамиз

Юз терисини парваришлаб, ёшартирамиз
Юзингиз териси силлиқ бўлсин десангиз…

1) Хушбўй ўтлар қайнатмасига ботирилган кумуш қошиқ билан юзингизни массаж қилинг.

2) Ҳуснбузарлардан қутулиш учун чой дарахти ва лаванда эфир ёғлари асосида тоник тайёрланг. Бундай табиий антисептик юзда пайдо бўладиган ҳар қандай яллиғланишнинг олдини олади.

3) Эпидермисни тозалашда тухум сариғи ва лимон шарбатидан тайёрланган ниқоб ёрдам беради. Шунингдек, бундай ҳолларда эзилган яшил олманинг асал, майдаланган геркулес ёрмаси ва йогурт билан аралашмасидан тайёрланган ниқоб ҳам ёрдам беради.

4) Қаришнинг биринчи белгиларига қарши курашишда чаканда шарбати, асал ва тузли ниқоб ёрдам беради. Ухлашдан олдин кўзингиз атрофи терисига канакунжут ёки шафтоли ёғи суринг, эрталаб ва кечқурун эса юзингизни чой пакетлари билан артинг. Мунтазам равишда шифобахш ўтли, айниқса ялпизли чой ичиш ёшартирувчи таъсир кўрсатади. Бундай ичимлик организмни тозалаш билан биргаликда тинчлантиришга ва яхши ухлашга ҳам ёрдам беради.

5) Аллергик тошмалар изини каланхоэнинг 1:3 миқдордаги сув билан аралашмасидан қилинган компресс кетказишга ёрдам беради.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юз терисини парваришлаб, ёшартирамиз