22:08 / 27.03.2017
23 550

Фарзанд бўлмагач, сунъий уруғлантириш мумкинми?

Фарзанд бўлмагач, сунъий уруғлантириш мумкинми?
Савол: Бир танишим фарзандли бўлмагач, шифохонага хотини билан бориб хотинининг бачадонига бегона эркакнинг уруғини эктирмоқчи. Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти. Бу фарзанд валади зино бўлмайдими?

Жавоб:Бундай йўл билан туғилган бола валади зино бўлади. Бунга рози бўлган киши катта гуноҳ қилган бўлади. Инсон фарзандсиз яшаса ҳам бахтиёр ҳаёт кечира олади. Аксинча, баъзи оилалар фарзандлари бор бўлгани учун турли ташвишларга дуч келишяпти. Болалари ўша ота-оналарнинг бошларига етти ухлаб тушга кирмаган мусибатларни олиб келяпти. Дўстингиз Аллоҳ таолонинг тақсимотига рози бўлсин. Фарзандли бўлиш учун даволансин, шаръий йўл ахтарсин. Асло ва асло юқорида айтилган йўл билан бола орттирмасин.

Савол: Фарзандли бўлмаётган, никоҳдаги эркак ва аёл уруғини пробиркада урчитиб, сўнг аёл бачадонига жойлаш амалиётига Ислом динида рухсат берилганми?

Жавоб: Оилали бўла туриб ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.

Эрнинг уруғлигини олиб унинг хотини бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.

Эру хотин икковларидан уруғликларини олиб найчада урчитиб сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.

Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.

Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Иложи борича, муслима табиба даволанаётган аёлга қарасин.

Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори, 23 - 30 Рабийъус Соний 1400 ҳ.с.


Манба: www.qadriyat.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фарзанд бўлмагач, сунъий уруғлантириш мумкинми?