09:04 / 28.03.2017
10 619

Кийим харид қилгандан сўнг афсусланмаслик учун нима қилиш керак?

Кийим харид қилгандан сўнг афсусланмаслик учун нима қилиш керак?
Ҳар бир киши умрида бир марта бўлса ҳам, ўзига мос келмайдиган ва кейин кийилмай қолган буюм сотиб олган бўлса керак. Ҳафсалангиз пир бўлмаслиги ва пулингизни ҳам, вақтингизни ҳам бекорга сарфламаслик учун мана бу оддий маслаҳатлардан фойдаланинг.

Бирор нарса сотиб олишдан олдин бир нечта саволларга жавоб беринг.

Бу кийимни нима билан кия оламан? Агар сиз либосларингиз орасидан янги буюм билан бирга кийиладиган камида иккита кийимни эслай олмасангиз, яхшиси уни сотиб олишдан воз кечинг.

Бу кийимни қаерга ва қайси вақтларда кия оламан? Сиз янги кийимни ҳақиқатан ҳам кийишингизга ишонч ҳосил қилишингиз керак. Шунинг учун, у кундалик кийиш учунми ёки айрим ҳолларда кийишга мос келиши тўғрисида ўйлаб кўринг. Агар сиз уни ҳеч бўлмаса онда-сонда бўлса ҳам кийишингизга ишонсангиз, сотиб олишингиз мумкин.

Бу кийимни тозалаш осонми? Пул сарфлашдан олдин ёрлиқдаги тозалаш кўрсатмасига қаранг. Яшаш шароитингизни ва буюмни тез-тез кимёвий тозалаш учун беришга ёки қўлда ювишга тайёрлигингизни реал баҳолашга ҳаракат қилиб кўринг.

Бу кийимда ўзимни қандай ҳис қиляпман? Бу кийимда ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни англаш муҳим. Агар сиз уни кийганда ўзингизни бироз бўлса-да ноқулай сезсангиз, яхшиси сотиб олманг. Фақат кийганингизда ўзингизни 100% қулай сезадиган кийимларни сотиб олинг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кийим харид қилгандан сўнг афсусланмаслик учун нима қилиш керак?