14:20 / 07.04.2017
7 339

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизни қай тарзда бузмоқда?

Ижтимоий тармоқлар бир неча йил ичидаёқ ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Улар мулоқот учун универсал майдон бўлиб туюлади. «Дўстлар топинг, мулоқот қилинг, лаҳзалар билан бўлишинг», — дея улар бизни ўзига тортади. Аммо сиз ижтимоий тармоқларга ҳаддан ташқари мойиллик қандай салбий оқибатларга олиб келишини ҳам билиб қўйишингиз керак.

Сиз ўз саҳифангизни текширмасдан тура олмайсиз

Агар хабар келган бўлса-чи? Зудлик билан «лайк» қўйиш керак бўлган постни жойлашган бўлса-чи? Аслида сиз бундай деб ўйламайсиз. Сиз шунчаки саҳифани текширасиз, чунки бундай қилмасдан тура олмайсиз.

Тадқиқотчилар томонидан сўралган фойдаланувчиларнинг 80 фоизи ўз саҳифаларини суткасига камида бир марта текширмасдан тура олмаслигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларга психологик ўчлик кашанданинг сигаретага мойиллигидан кам эмас.

Ижтимоий тармоқлар сизни рашк қилишга ундайди

Ҳатто бунинг учун сабаб бўлмаганида ҳам. Сўровлар натижаларига кўра, одамларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларда ўз эр ёки хотинларини кузатади. Сўров иштирокчиларининг 35 фоизи ижтимоий тармоқлар орқали келиб чиққан рашк охир-оқибат асоссиз бўлиб чиққанини тан олди. Мана яна бир қайғули статистика: Facebook АҚШдаги ҳар бешта ажримнинг биттасига, Буюк Британияда — ҳар учта ажримнинг биттасига сабабчи бўлган.

Ижтимоий тармоқлар сизни бахтсиз қилиши мумкин

Кўпчилик одамлар ижтимоий тармоқлардан ўз ҳаётининг ижобий томонлари ҳақида ҳикоя қилиш учун фойдаланади. Масалан, таътилда олинган суратларни қўйиш, қандайдир кийим-кечакни сотиб олгани ҳақида мақтаниш… Аммо ишларингиз ўнгидан келмаган пайтларда ижтимоий тармоқлар бир лаҳзада дўстингиздан душманингизга айланади. Ҳасад, қайғу, сизни қоралашларидан қўрққанингиз туфайли муаммолар ҳақида гапириб беришнинг иложи йўқлиги — бу ҳиссиётларнинг барчаси сизнинг ёмон кайфиятингизни янада чуқурлаштиради ва депрессияга олиб келиши мумкин.

Сиз дўстларингиздан айриласиз

Сиз «лайк»лар ва мақтовлар кутаётган бир пайтда сизга эътибор беришмади. Сиз дўстингизга ўзингиз учун муҳим бўлган нарса ҳақида ёздингиз, у эса жавоб бермади ёки банд бўлгани туфайли ўзини олиб қочди.

Ижтимоий тармоқларнинг тўла-тўкис мулоқот ўрнини босишини кутманг. Сизни нимадир безовта қиляптими? Қаҳвахонада учрашув ташкил қилинг ва бу ҳақда гаплашиб олинг.

Ижтимоий тармоқлар сизни ўз қиёфангиздан норози қилади

Facebook фойдаланувчиларининг 75 фоизи ўз ташқи кўринишидан норози. Уларнинг 51 фоизи айтишича, бу ўз фотосуратларини бошқаларники билан солиштириш натижасидадир.

Манба: «Дарё»


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизни қай тарзда бузмоқда?