date
views 13 119

Хотирани яхшилашнинг самарали усули топилди

Хотирани яхшилашнинг самарали усули топилди
Пенсильвания университети нейробиологлари хотирани яхшилашнинг самарали усулини ишлаб чиқишди деб ёзади Кун нашри.

Мазкур усул мия электростимуляциясига асосланган.

Тадқиқот мияга ўрнатиладиган қурилма яратишни мақсад қилган лойиҳа доирасида амалга оширилди. Тажрибага эслаб қолиш қобилиятларини баҳолаш учун бир қатор тестлар ўтказиш зарур бўлган эпилепсик кишилар гуруҳи жалб этилди (у ақлий салоҳият кўникмаларини ёмонлаштириши мумкин). Тадқиқот давомида олимлар миянинг хотира шаклланиши билан боғлиқ соҳасини рағбатлантиришди.

Нейробиологлар миянинг фаол ва нофаол вақтида унга таъсир ўтказиш эффектини таққослашди. Маълум бўлишича, биринчи ҳолатда стимуляция тест натижаларини ёмонлаштирган, бироқ иккинчисида хотира яхшиланган.

Тадқиқотчилар олинган натижалар "ёпиқ ҳалқа" усулини яратишда ёрдам беради, деган фикрдалар. "Ёпиқ ҳалқа" усулида ўрнатилган қурилма фақат фойдали ҳолатлардагина электрик импульслар юборади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Хотирани яхшилашнинг самарали усули топилди