13:03 / 26.04.2017
7 012

​«Озсам, терим осилиб қоладими?»

​«Озсам, терим осилиб қоладими?»
– Ёшим 18 да, вазним 106 кг. Озишим керак десам, вазн ташлагач тери осилиб қолиши мумкин дейишаяпти. Чиндан ҳам шундай бўладими? Тўғри озиш йўллари усуллари билан таништирсангиз?

Достон Адбураҳмонов, Тошкент шаҳри.

Саволга олий тоифали шифокор терапевт Нодира ҲАМРОЕВА жавоб беради:

– Тана вазни билан курашишдан аввал унинг йиғилишига сабаб бўлган омилни аниқлаш лозим. Бунинг учун эндокринолог кўригидан ўтишни тавсия этаман. Семиришга олиб келган омиллар қайсилар, ирсият, касаллик, кам ҳаракатлик ёки нотўғри овқатланишми? Шунга кўра озиш усулларига мурожаат қилинади. Кам калорияли маҳсулотларни истеъмол қилиб, спорт машқларига диққат қилинса ва ойига 3-4 килограмдан аста-секинлик билан вазн ташланса тери осилиб қолмайди. Машқлардан сўнг суюқлик ичиш ёки таомланиш мумкин эмас.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » ​«Озсам, терим осилиб қоладими?»