17:33 / 04.05.2017
6 284

«Фарзандли бўлгач, кўзим хиралашди»

«Фарзандли бўлгач, кўзим хиралашди»
Қизим дунёга келгач, кўриш қобилиятим пасайди. Чамаси олти-етти ой давомида узоқдаги нарса-буюмни хира кўрдим. Тиббий текширувлар туғруқ асоратида кўз парадасининг шикастлангани, юзаси ғадир-будир кўринишга келганини кўрсатди. Шифокор хавотирга ўрин йўқ, вақти – соати билан ўтиб кетади, деган бўлсада, баъзида узоқни кўра олмаяпман. Наҳот бу ўзгаришлар туғруқ билан боғлиқ бўлса? Ёки бошқа бирор сабаби бўлиши мумкинми?

Садоқат Носирова, Тошкент вилояти

Саволга шифокор -окулист Нодира РАСУЛОВА жавоб беради:

– Кўриш қобилиятининг пасайишига турли омиллар сабаб бўлиши мумкин. Эслаб кўринг, ҳомиладорлик пайти окулист шифокор кўригидан ўтганингизда кўриш қобилиятингиз қай тариқа текширилган? Бирор ўзгариш аниқланмаганми? Узоқни хира кўриш аввалдан кўзда мавжуд бўлган «плюс» ёки «минус»нинг ривожланиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Айни вазиятда кўз тўр пардасининг ультратовушли текширувини ўтказиб, кўз босимини ўлчаш, ички қаватларида қон қуйилиши содир бўлмаганми текшириш керак.

Туғруқ вақти аёл кучанганида артериал қон босимининг ошиши, кўз ички босимининг кўтарилишига ҳам таъсир қилиши мумкин. Тўғри бу ўзгаришлар вақти билан ўтиб кетади. Аммо шунда ҳам эътиборсизлик қилиш ярамайди. Окулист кўригидан ўтиб, узоқни хира кўришнинг асл сабабини аниқлаштиринг. Шунга кўра зарурий муолажа олинг. Мутахассис тавсияси билан кўз гимнастикаси, турли витаминлар ва кўриш қобилиятини мустаҳкамловчи усуллар тадбиқ этилади.

Кўпроқ кўкатлар енг, мандарин, лимон, сабзи таркибида ҳам кўз учун фойдали моддалар кўп. Дарвоқе ҳомиладорлик пайти камқон бўлмаганмисиз? Қонда гемоглабин миқдорининг пастлиги ҳам кўриш қобилиятининг пасайишига сабаб бўлади.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Фарзандли бўлгач, кўзим хиралашди»