14:57 / 06.05.2017
7 210

Қулупнайни танлаш, сақлаш ва тозалаш ҳақида билмаганларимиз

Қулупнайни танлаш, сақлаш ва тозалаш ҳақида билмаганларимиз
1. Қулупнайни 3 кунгина сақлаб бўлади. Бу вақт ичида қулупнай таркибидаги С витамини, полифеноллар ва антиоксидантлар йўқолиб улгурмайди. Қулупнайни 4-5 кун музлаткичда сақлаб есангиз бўлади, аммо фойдали моддалари йўқолиб улгурган мевадан наф йўқ.

2. Қулупнайни музлаткичга қўйишдан аввал орасидаги барча чириганларини олиб ташланг. Сўнг уни оғзи ёпиладиган идишга солиб қўйинг, шунда намлиги йўқолмайди. Қулупнайни хона ҳароратида ёки тўғридан-тўјри қуёш нурлари тушувчи жойда сақламанг, акс ҳолда у саноқли соатларда истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.

3. Қулупнайни ейишни аввал уни яxшилаб ювинг, сўнг қуришини кутинг. Ясси идишга устма-уст эмас, бир қатор қилиб териб чиқинг-да, устига лимон шарабтидан томизинг, шунда ранги ўзгармайди.

4. Мазали ва соғлом мева ранги ёрқин қизил, банди эса ям-яшил бўлади. Шунингдек, янги қулупнай қуёшда ялтирайди, сариқ ёки яшил доғлари борларини эса харид қилмаганингиз маъқул. Мевадаги жигарранг доғ эса қулупнай чираётганидан дарак. Қулупнайни ҳидлаб кўришга тортинманг, ундан ҳушбўй ҳид уфуриб туриши керак. Тўқ қизил қулупнай ёки пишиб ўтиб кетган бўлади ёки нитратда пишган бўлади. Бундай қулупнайни асло ея кўрманг. Шунингдек, банди сўлиб қолган бўлса, қулупнай аллақачон узилган бўлади. Қулупнай устидаги уруғлари чуқур кирган бўлса, мева мазали ва етилган ҳисобланади, аксинча ичкарига ботмай юзада турса, демак, қулупнай пишишини кутиб ўтирмай, узиб олишган.

5. Мураббо ёки пишириқлар учун қулупнайни осон тозалаш йўли, бу трубочкадан фойдаланишдир. Қулупнай учидан пастига қараб, трубочкани киргазиб тагини итариб юборинг. Ёдда тутинг: ингичка трубочка тўғри келмайди, энлироқ трубочка бўлсин.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қулупнайни танлаш, сақлаш ва тозалаш ҳақида билмаганларимиз