Бир кун келиб, ёлғиз қолганингизни тушиниб етасиз. Сиз доим ёлғиз бўлгансиз, фақат бу фикрнинг келиши бироз кечиккан эди холос. Ота-оналар ўтиб кетади, севимли инсонлар хиёнат қилади, болалар катта бўлади. Вақти келиб ўзингиз улардан қалбан узоқлашишни бошлайсиз. Чунки улар учун бегонага айлана борасиз. Айнан нима содир бўлиши аҳамиятли эмас, аммо унутманг, ёлғизлик сиз билан ёнма-ён юради. У истаган пайтда ташриф буюради. Ёшнинг ўтиб бориши — ҳеч қандай драматизмсиз ёлғиз қолишдир. Бунга тайёргарлик кўришда қуйидагилар ас қотади.
Қариндошлардан ташқари барчани ўзгартирса бўлади. Ҳеч ким ва ҳеч нарса ягона нусхада бўлмайди. Гарчи умумий қизиқишларингиз ҳали шаклланмаган бўлсада, ҳаётингизга янги инсонларнинг кириб келишига имкон беринг. Бир кун келиб ёлғиз қолганингизда, бу сизга ёрдам беради.
Барчасини янгисидан бошланг: таом, кийим-кечак, йўналишлар, гаджетлар, фаоллик, фильмлар, китоблар, теориялар, хуллас, барча-барчасини. Мия таркибининг аксарияти дангасаликдан ташкил топган. У қанча имкон бўлса, шунча бир жойда қотиб қолишни яхши кўради ва қолган нарсаларни эсдан чиқаради. Шу боис уни бир жойда тўхтаб, ушланиб қолишига йўл қўйманг. Агар бир нимадан сиқилсангиз, қўрқсангиз ёки истамасангиз доим бирор-бир нарсани янгисидан бошлашга ҳаракат қилинг.
Мумкин бўлганларни кечиринг, қолганларни эса унутиб юборинг. Унутиш — энг зўр жазо ва энг яхши доридир. Ҳеч ким билан ҳеч қачон тортишманг, яхшиси ўзингизга қараб юринг.
Шошилишга ҳожат йўқ. Тез содир бўладиган нарсаларнинг умри қисқа бўлади. Агар ниманидир чин юракдан қилишни истасангиз, албатта, қиласиз. Таваккал истаклар ва тартибсиз ҳаракатларга имкон берманг. Нимадир қилинг, чунки орзуларингиз сизни узоқ вақт кузатиб юради.
Ниманидир бажаришни истаяпсиз ва шу ишингизни тўғри, деб ҳисоблайсиз, уни бажаринг. Истак бор жойда ҳаёт бўлади. Хоҳишларингизни ичингизда яшашига имкон беринг ва уларни кузатиб боринг. Йўқолиб кетмадими — уни амалга оширинг.
Кўнглингизда қандайдир истак борми? Унда таслим бўлманг. Омад — бу тажриба. Ҳар қандай омадсизлик — тажрибанинг етишмаслиги ва фақат тажриба билан қопланувчи ҳолатдир. Жасурлик ва таваккалчилик — бу тажриба. Мутлақ қайсарлик билан кўринувчи ҳолат ҳам тажриба. Дадиллик, сабрлилик, кечира билишлик, барқарорлик ва эркинлик — буларнинг бари тажриба. Асосийси — ниманидир хоҳлаб турганингизда таслим бўлмаслик.
Ҳеч нарса якун эмас, ҳатто якун ҳам: бу шунчаки давомийлик. Буни умидсизлик пайтида, азобланаётганингизда, сизни тарк этган севимли инсонингизнинг мактубини ўқиётганигизда ёдда тутинг. Бир кун шундай кун келадики, “Барчаси яхшиликка”, деб айтасиз. Ҳеч нарса якун эмас: бир куни ёлғиз қолганингизда буни тушиниб етасиз.
Ҳеч нарса якуний эмас, аммо якун яқин. Фақат бу эртага, деган тушунча кишига енгиллик беради.
Нима қилсангиз қилинг, аммо саломатлигингиз билан ўйнашманг. Бир кун келиб, у сиздан қаттиқ ўч олади. У нимани истаётганини кузатиб боринг ва у нима истаётган бўлса, шуни беринг. Агар танангизни нима деяётганини тушунмаётган бўлсангиз, унда барчасини оддийсидан бошланг. Масалан, сайр этиш, сузиш ёки йога билан шуғилланишдан. Қолгани ўз-ўзидан давом этаверади: чунки тана уни тинглашларини яхши кўради.
Романтика, севги ва эҳтирос — бу ажойиб. Аммо улар жинсий майллар билан қўрқитилса, қайтиб ҳеч қачон яқинлашмаслиги мумкин.
Ташвишларингизни энг сўнггида одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлаётганлари ҳақидаги хаёллар турсин. Одамлар, асосан, ўзи ҳақида ўйлайди. Кейин сиз ҳақингизда, ўзлари билан таққослаган ҳолда.
Қатъий ишонч устида ишланг. Қатъий ишонч — маънавий тушкунликнинг бошланишидир. Иккиланинг, турли вариантларни кўриб чиқинг, ўзингиз ва бошқалар учун очиқ йўллар қолдиринг. Юқоридаги маслаҳатлар ҳам иккиланиш асосида ёзилди. Буни тан олиш керак, албатта.
P.S. Бу ҳеч қандай иккиланишсиз ёзилган ягона маслаҳатдир: дўстларингизни эҳтиёт қилинг. Дўстлар тўплаш лозим бўлган ягона манбадир. Бир кун ёлғиз қолганингизда, улар ёнингизга келиб, “Сен ақлдан озганмисан, ахир ёнингда биз бормизку”, дейишади. Ва бу ҳақиқат!
Муаллиф: Сарвар Анвар ўғли
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди