
Савол: — Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, маълумот ўрнида алкоголсиз пиво ҳақида ёзмоқдаман. Ўйлашимча, бу ишлаб чиқарувчиларнинг навбатдаги найранги. Шундай пиво идишини синчиклаб ўқисам “спирт миқдори 0,5%дан кўп эмас” деган ёзуви бор экан!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: — Ва алайкум ассалом!
Ундай нарсани ичмаслик керак. Улуғларимиз мубоҳ нарсаларни ҳаромга олиб бормасин, деб тарк қилишгани кўп китобларда ривоят қилинган. Шайтон ҳам кишини бирданига зино қилдирмайди. Аста-секин диний савол-жавобларни, кейин дунёвий ҳамдардликларни, кейин тез-тез гаплашиб амру-маъруф қилишни йўлга қўйиб охири зино қилдиради. Аввалда алькоголсиз пиво, кейин градуси оз экан дейди, кейин ҳамма пиво ҳалолга чиқади. Тақводор инсон алкоголсиз бўлса ҳам истеъмол қилмаслиги керак. Ҳозирда қанча-қанча зинолар эркак ва аёлнинг салом беришидан келиб чиқмоқда. Жоиз эмас десангиз “салом беришдан қайтаряпсизми?” дейди. Валлоҳу аълам!
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар