Асал таркибида мавжуд табиий қанд моддаси (трегалоза) юрак хуружларининг олдини олиши мумкин. Бу ҳақида Вашингтон Университети олимларининг тадақиотига асосланиб, "Ортодокс" тиббий портали хабар берди.
Табиий қанд иммун ҳужайралар (макрофаглар)ни артериялардан ёғли қатламларни олиб ташлашга мажбур қилувчи TFEB оқсилини фаоллаштиради. Сичқонлар иштирокидаги тажрибалар шуни кўрсатдики, трегалоза ёғли қатламлар ҳажмини тахминан 30 фоизга камайтиради.
Бу дегани - артериялар мослашувчанлигини йўқотувчи, қон босимини оширувчи, жиддий юрак касалликларини келтириб чиқарувчи атерсклероз хавфи анча камаяди.
Одатда атерсклерозда макрофаглар томирларни қатламлардан тозалай олмайди.
Трегалоза, ўз навбатида, нафақат макрофаглар таъсирини кучайтиради, балки бу ҳужайраларни ўзини бошқача тутишга мажбур қилади.
Айтганча, трегалозани ҳатто қўзиқоринлар, лостерлар ва креветкаларда ҳам топиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, тажриба доирасида фақат трегалоза инъекцияларининг самарадорлиги исботланди. Шакарнинг орал шакллари иш бермади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин