16:28 / 19.07.2017
28 158

Фото: осиёлик тирик “Барби” интернет оламини ҳайратлантирмоқда

Фото: осиёлик тирик “Барби” интернет оламини ҳайратлантирмоқда
Қизлар болалигида Барби қўғирчоқларининг шайдоси бўлишлари кўп кузатилади. Қўғирчоқларниг катта ва думалоқ кўзлари, ихчам жуссаси ва ёрқин сочлари энг эсда қоларли деталлардан бири. Дунёда кўплаб балоғатга етган қизлар Барби қўғирчоғига ўхшаш учун ҳаракат қилиб, пластик операцияларни ҳам бошдан кечиришган. Ана шундай “қўғирчоқнамо” қизнинг суратлари интернет оламида тарқалиб кетди.

Хитойлик бу қиз модель сифатида фаолият олиб боради. Кин Шэнь Осиё ирқига мансуб бўлса-да, макияж қилиш усулини мукаммал эгаллаган. Бу эса унга қўғирчоқ кўринишини ҳадя этган.

Жаҳондаги бошқа “тирик Барби”лар билан таништирамиз.

1. Валерия Лукьянова – украиналик бу қиз сариқ сочли қўғирчоқнинг ўзгинаси. Ўзининг ташқи кўринишидан фойдаланиб, машҳурликка эришган Валерия уни “тирик Барби” дейишса, ёқтирмаслигини айтган. У ўз ёшини яшириб келади. Тахминларга кўра, валерия 30 ёш атрофида. Турмушга чиққан, ҳозирча фарзанди йўқ.

2. Ханна Грегори – Буюк Британиядан. 23 ёшли қиз бирор марта ҳам пластик операция қилдирмаганини таъкидлайди. Ханна ташқарига чиқиши, яъни макияж, соч турмаги ва кийим танлаш учун 3 соат сарфлар экан.

3. Анжелика Кенова – 27 ёш, Москвадан. Анжеликанинг бундай кўринишига ота-онаси сабабчи. Қизни ёшлигидан қўғирчоқдек кийинтиришган экан.

4. Дакота Роуз – 21 ёш, АҚШдан. Дакота 16 ёшидаёқ интернет “юлдузи”га айланган. У макияж ёрдамида ҳақиқий қўғирчоққа айланади. Дакотанинг бўйи 165 см, вазни эса 42 кг. Шифокорлар бундай вазн саломатликка зарар келтириши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

5. Агнесса Дамиани – 25 ёш, Бразилиядан. Бу қиз “Музюрак” мультфильми қаҳрамонига жуда ўхшайди. Агнесса жуда озғин, шу сабаб ҳам айрим ҳолларда нотаниш кишилар уни кўрганида қўрқиб кетишлари ҳақида айтган.

Албатта, юқоридаги каби кўриниш кимгадир маъқул келса, кимгадир ёқмаслиги табиий. Ҳар бир инсон табиат инъом этган гўзалликка эга. Бундай чиройга юқори кайфият қўшилса, бахт туйғуси ҳам пайдо бўлиши тайин. Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фото: осиёлик тирик “Барби” интернет оламини ҳайратлантирмоқда