10:36 / 20.07.2017
5 965

Пенсияга чиққан кишилар учун энг қулай давлатлар номи маълум бўлди

Пенсияга чиққан кишилар учун энг қулай давлатлар номи маълум бўлди
Франциянинг Natixis молия корпорациясининг Global Retirement Index рейтингида пенсияга чиққан кишилар учун жаҳондаги энг қулай бўлган давлатлар номи келтирилди. Индекс рўйхатидан 43 мамлакат ўрин олган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Рейтингни тузишда пенсияга чиқиш қулайлиги тўрт омил асосида баҳоланди: молиявий аҳвол, моддий таъминланганлик, ҳаёт сифати ва соғлиқ. Ҳар бир омил 0 дан 100 фоизгача даражада баҳоланди.

Рўйхатнинг биринчи ўрнидан Норвегия жой олди – 86 фоиз. Швейцария (84%) ва Исландия (82%) мос равишда иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллашган бўлса, Швеция (80%) ва Янги Зеландия (80%) илк бешликка якун ясаб берди.

Шунингдек, топ-10ликдан Австралия (78%), Германия (77%), Дания (77%), Нидерландия (77%) ва Люксембург (76%) жой олди. Шу билан бирга, сўнгги ўринларни Бразилия (41%), Греция (40%) ҳамда Ҳиндистон (12%) эгаллашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пенсияга чиққан кишилар учун энг қулай давлатлар номи маълум бўлди