date
views 9 434

Умрни 7 йилга узайтириш усули маълум бўлди

Умрни 7 йилга узайтириш усули маълум бўлди
Америкалик ва германиялик олимлар чекмайдиган, семизликдан азият чекмайдиган, спиртли ичимликларни меъёрида истеъмол қилувчи одамлар бошқаларага нисбатан ўрта ҳисобда етти йил ортиқча умр кўришини аниқлади, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Мазкур тадқиқот ҳақидаги мақола Health Affairs журналида чоп этилган. Мақола муаллифлари 50-89 ёшли, ўрта ҳисобда 4-5 йил узоқ яшаган 14 минг нафар америкаликлар статистикасини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. Экспертларнинг фикрича, инсоннинг узоқ умр кўришига уч омил — семизлик, тамаки чекиш ва спиртли ичимлик истеъмол қилиш) асосий сабаб бўлади ва жиддий таъсир кўрсатади.

Семизлик болаликдаги ногиронликдан, чекиш эрта ўлишдан, спиртли ичимлик истеъмол қилиш эса соғликнинг ёмонлашувидан кўра, инсон умрининг қисқаришига жиддийроқ таъсир кўрсатади.

Нафақат чекмаган, ортиқча вазнга эга бўлмаган, шу билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилмаган эркаклар бошқаларга нисбатан 11 йил, аёллар эса 12 йил ортиқ умр кўриши маълум бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Умрни 7 йилга узайтириш усули маълум бўлди