13:31 / 06.08.2017
8 736

50 йил бахтли турмуш кечирган оиланинг ёшларга маслаҳати

50 йил бахтли турмуш кечирган оиланинг ёшларга маслаҳати
Эр ва аёл турмушда узоқ йиллар давомида бахтли ҳаёт кечириб келишган. Уларнинг бир биридан ҳеч қандай сири бўлмаган ва улар ҳар доим ўзаро ички кечинмалари билан ўртоқлашиб келишган. Аёли эридан фақат битта нарсани, — «шкаф устида турган эски оёқ кийимдан қолган қутичани очиб қарамаслигини» илтимос қилган экан.

Эри ҳам ҳеч қачон турмуш ўртоғидан қутичанинг ичида нима борлигини сўрамаган. У қутичанинг ичидан аёлларга таъллуқли нарса бор бўлса керак деган тахмин билан юрган.

Бир кун келиб аёл қаттиқ бетоб бўлибди. Шунда аёл эридан бояги қутичани унга шифохонага олиб келиб беришини сўрабди. Сабаби қутичани очиш ва ундаги сирни айтиш вақти келибди.

Эри уйига келиб қутичани қидириб топади ва уни очади. Очса қутича ичида иккита қўлдан тўқилган қўғирчоқ ва 95.000 АҚШ доллари турган бўлади.

Бу қандай қилиб? Қаердан шунча …..?! Бунча катта суммадан эри анча вақт ўзига кела олмабди.

Шунда аёли – “Биз турмуш қуришимиздан аввал, бувим менга ҳеч қачон турмуш ўртоғим билан баҳслашмасликни, агар қачонки мен турмуш ўртоғимдан хафа бўлсам, унга ҳеч гап қайтармасдан ўтириб қўғирчоқ тўқишимни насиҳат қилгандилар”.

Эри жуда хурсанд бўлди, сабаби қутичада атиги иккита қўғирчоқ бор эди. “50 йил биргаликда ўтказган ҳаётимиз давомида бор йўғи икки марта мендан хафа бўлган экансиз” – деди ва аёлини бағрига босиб унга раҳмат айтди.

— Пулларчи, пуллар қаердан келди? – сўради эри.

— Пулларми? – жилмайиб жавоб берди аёл. Булар сотилган қўғирчоқлардан йиғилган пуллар.

Бахтли турмуш кечириш учун оилада аёл кишининг донолиги қанчалик муҳим аҳамиятга эга. Аёл кишининг оилада ўзини тутиши бу ҳақиқий бахтли турмушнинг асосий омилларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Бу ҳикоядан яна қандай хулоса чиқазиш мумкин? Нима деб ўйлайсиз?


Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 50 йил бахтли турмуш кечирган оиланинг ёшларга маслаҳати