Покистонлик Доктор Ишон Ҳусайний кўрсатган хизматлари учун халқаро тақдирлаш маросимига кетаётган эди. Самолётга чиқди. Об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли самолётни яқин орадаги аэропортга қўндиришга мажбур бўлдилар. Кейинги рейс эса 16 соатдан кейин учиши керак эди. У бундан жаҳли чиқиб, «Мажлисга, албатта, етиб боришим лозим, 16 соат кута олмайман», дея бақирди. Аэропортда вазифасини бажараётган ишчилар унга кетаётган шаҳри бу ердан 6 соат узоқликда эканини, хоҳласа ижарага машина олиб, бориши мумкинлигини айтди.
Доктор шоша-пиша йўлга чиқди-ю, аммо аксига олиб, шиддатли ёмғир қуя бошлади. Селнинг қаттиқлигидан йўлда ҳеч нарса кўринмас ва машина ҳам қимирлай олмайдиган ҳолга келди.
Доктор йўл юзидаги эски бир уйнинг эшигини тақиллатиб, ўзини ичкарига отди. Уйнинг ичида бир кекса аёл ўтирарди. Докторнинг ҳовлиқиб, «Менга телефон беринг, бир жойга зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим» деганини эшитиб, юзига табассум югурди ва шундай деди: «Кўрмаяпсанми ҳолимизни болам, бу ёқларда на телефон, на электр токи бор. Кир ичкарига, бироз дамингни ол, овқатлан, чой ич, ундан кейин ишларингни ҳал қиларсан».
Доктор чорасизликдан аёлнинг айтганларини қилди, бироз исиниб, овқатланди. У чойини ичиб бўлгунча кекса аёл намозини ўқиб, узун-узун дуолар қилди. Буларни диққат билан кузатиб турган доктор аёлнинг бешикни тебратаётганини ва унда бир гўдак ҳаракатсиз ётганини кўриб, «Онажон, бу кимнинг боласи, тинчликми, нима сабабдан кўз-ёшлар билан дуо қилдингиз?» деб сўради. Кекса аёл эса «Бу менинг ҳам ота, ҳам онасидан етим қолган неварам, оғир хасталикка чалинди, бу атрофларда ҳеч қайси шифокор чора топа олмади. Ишон Ҳусайний деган бир шифокор бормиш, фақатгина у бир чора топа олади, деб айтишганди. Бироқ у жуда ҳам узоқда бўлгани учун жигарбандимнинг ишини осон қилсин дея бир неча кундан бери Аллоҳга илтижолар қиламан…» деди.
Доктор Ҳусайний кўз ёшларини тўхтата олмай, «Ўрнингиздан туринг онажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилди. Сизнинг дуоларингиз осмондан чақмоқ чақтириб учоқни ҳам ерга қўндирди, селлар оқизди ва ниҳоят мени сизга йўллади, доктор Ҳусайний менман, онажон. Аллоҳ ўз бандаларининг истакларини шундай ҳолда бажариб қўйишига иймоним комил бўлди. Бутун йўлларингиз тўсилиб қолган тақдирда ҳам, осмонлару ерни яратган Зотга сиғининг. Унинг марҳамати дуо биландир», деди.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар