Ният қалб амалидир. У ҳар бир ишимизнинг боши, ҳам охири. Ахир амалларимиз ниятларимизга қараб баҳоланади. Шунинг учун ниятни яхши қилайлик. Бу ҳақида Darakchi.uz да берилган.
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир-оқибат ҳовлининг қарама-қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди:
— Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар, — деди.
— Ҳа, албатта! Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўраяпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор, — деди омборхонасига ишора қилиб. — Сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака сўради:
— Мен бозорга кетаяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?
— Раҳмат, ҳамма нарса етарли, — жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
— Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! — деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб беришга оғиз жуфтлаганди, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлган ука шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қазитгани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака. У эса:
— Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, — деди табассум билан…
Нигора НЕЪМАТ қизи “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади