20:09 / 01.09.2017
7 259

Муваффақият қозонишингизга халал берувчи 3 қўрқув

Муваффақият қозонишингизга халал берувчи 3 қўрқув
Олдингизга қўйган мақсадингизга эришишда сизга халал берувчи қўрқувларни енгиш жуда муҳим.

1. Номаълумликдан қўрқиш

Мия бизни хавфдан ҳимоя қилиш мақсадида ўзимизга қулай бўлган ҳолатдан чиқишимизга йўл бермайди. Айнан шунинг учун биз номаълумликдан қўрқамиз ва унга қаршилик кўрсатамиз.

Лекин ҳеч ким бир жойда ўтириб ва ҳеч нарса қилмасдан муваффақиятга эриша олмайди. Бунинг учун ҳаракат қилиш керак. Кўп юрилган йўллардан юрманг. Бир жойда қолиб кетиш қўрқинчли, олдинга қараб ҳаракат қилиш ва бирон-бир янги нарса билан тўқнаш келиш — бу қизиқарли. Ҳаёт сизга тақдим қилганларидан фойдаланинг. Бу сизга янги имкониятларни очади.

2. Омадсизликдан қўрқиш

Бу одамлар жойидан қўзғала олмасликларининг асосий сабабларидан бири. Биз бу йўлда ўзимизда борини ҳам йўқотишдан қўрқамиз. Бизни доим тўхтатиб турувчи сийқаси чиққан «Агар… бўлса-чи?» деган саволларга бериламиз: Агар мен у каби бўлолмасам-чи? Агар уриниш муваффақиятсиз бўлса-чи? Ҳаммасидан ажралиб қолсам-чи?

Омадсизлик — бу муваффақиятга олиб борувчи пиллапояларнинг навбатдаги поғонаси ҳисобланади. Ва сиз ундан қочиб қутулишингиз амри маҳол. Лекин сиз саноқсиз имкониятларни қўлдан чиқараверсангиз, унда ўзингиз ҳар доим орзу қилгандек инсон бўла олмайсиз. Шунинг учун уларни мажбуриятдек эмас балки янги тажриба ва билимлар олиш имкониятлари деб қабул қилинг.

3. Муваффақиятдан қўрқиш

Бу бироз ғалати эшитилиши мумкин, лекин баъзи одамлар айнан шундан қўрқишади. Баъзан биз қайсидир вазифаларни бажара олишимизни билсак ҳам барибир уни қилмаймиз. Бунга сабаб муваффақиятларимиз ҳақида бошқаларнинг нима деб ўйлаши бизни безовта қилади. Оиладагилар ёки дўстлар биздан маълум бир ҳаракатлар ва натижалар кутишади. Шунинг учун уларнинг ишончларини оқлай олмаслик ва панд бериб қўйишдан қўрқиш ҳисси пайдо бўлади.

Атрофдагилар томонидан қилинаётган босим ҳақида ўйламанг. Ва диққат марказида бўлишдан қўрқманг, фақат шундагина сиз кўзлаган мақсадларингизга эриша оласиз.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муваффақият қозонишингизга халал берувчи 3 қўрқув