11:02 / 03.09.2017
6 755

Бойвучча...

Бойвучча...
Рўзғорини қўл учида тебратиб турган Нафиса опанинг бошига кутилмаганда ташвиш тушди: хизматчилар сони қисқарадиган бўлиб, уни ишдан бўшатишди. Эри қазо қилгач, мактабга фаррош бўлиб ишга кирган, ёлғизгина қизи Назирани зориқтирмай ўстирай, дея эрта-кечелиб-югурарди. Қиз бола қурмағур тез бўй чўзади, мана, Назира ўнинчи синфга қатнаётир.

Аввалига ишдан бўшагани унча сезилмади. Бир-икки ой ўтиб қўлининг калталиги сув юзаган пўкакдай билинди-қолди. Бу орада дабдурустдан Назира янги кўйлак кўтариб келди, заҳардан қиммат — юз минг сўм, бироқ ўзига ўлчаб-бичиб тиккандай ярашиб турибди. Қизининг илтижоли термилиб турганини кўриб Нафиса опанинг дили чўкди, жарақ-жарақ пули бўлса-ю, қизининг кўзларига ёш қўндирмаса…

Нафиса опа тун бўйи мижжа қоқмади. Каллаи саҳар даст ўрнидан турди-да, уст-бошини тўҳирлаб оёқ учида бориб Назиранинг хонасига мўралади. Хайрият, ухлаяпти. Ухлаб турсин-чи, шояд қўни-қўшнидан сўраб-суриштирса юз минг сўм топилиб қолар. Қизгинасининг боши осмонгаетарди. Камбағалнинг боласиям битта қиммат кўйлак кийса кийибди-да. Отаси тирик бўлганда-ку, йўқни йўндирарди.

Кўчага чиқиб Нафиса опа бирпас гарангсиб турди — кимдан қарз сўраса? Бир хаёли Тоштемир темирчиникига кетди. Йўқ, ундан қишда қор сўрасанг ҳам малол келади. Мансур дўкондор-чи?.. Э, унданам бир нима униши қийин. Тўхта, вой, Назиранинг синфдоши Фарида… ўшанинг отасидан сўраб кўради. Кимсан Султон тижоратчи, етти маҳаллага ном чиқарган, берар, бермай ўлибдими… Назира билиб қолса-чи, унда нима бўлади?.. Фарида иккови ит-мушук. Бойнинг қизи-да, икки гапнинг бирида пичинг қилармиш…

Бе, қиз бола шаддодроқ келади ўзи. Ҳали бола-да, эрта бир кун оқ-қорани танигач, бирбирини «сиз»лаб қолишар…

Шундай хаёллар билан Нафиса опа Султон тижоратчининг дарвозасига яқинлашиб қолганини пайқамади.

Камбағал бўлса-да, умри бино бўлиб юзининг сувини тўкиб бировдан қарз сўрамаган, жиккаккина, ёши элликни ёқалаб қолган, сочларига оқ оралаган бу аёл басавлат, қориндор, кўз қарашлари жонни суғуриб олай деб турган Султон тижоратчининг қаршисида хийла чўкиб қолди…

Султон тижоратчи қарзга пул сўраганини эшитибоқ Нафиса опадан кўзини олиб қочди

— Синглим, — деди у овозини имкон қадар мулойимлатишга тиришиб, қимтинибер чизиб турган аёлга ўғри қараш қилиб, — майли, қизингиз Фариданинг дугонаси. Мен йўқ демайман. Локигин… Бир ой ичида уза олармикансиз қарзингизни?.. Ана шундан хавотирдаман… Ўзингиз тушунасиз, ҳозирги замонда пул топишнинг ўзи бўлмайди. Устига устак ишламаётган экансиз…

— Айтган вақтингизгаетказаман, муллака, — ҳамон нигоҳиниердан узмай шивирлаб жавоб қайтарди Нафиса опа. — Аёл бўлсам ҳам бир сўзлиман…

— Шунақа денг? Ҳм-м… Бўпти, нимаям дердим. Кўздай қўшни бўлсак. Бермасам бўлмас…

Шу куни Назиранинг қувонганини кўрган она терисига сиғмай кетди. Қизининг қоматига ярашиб турган кўйлакка тикилган сари юраги ҳаприқиб кетаверди.

* * *

Эртаси куни Фарида синфхонага кириб келди-ю, Назиранинг рўпарасида тўхтади.

— Нази, юр, санда гапим бор! — деди саломлашишни ҳам насия қилиб. — Вой, нимага ялпайиб ўтирибсан? Турмайсанми? Ман чақираяпман-а сани!..

Назира ҳеч нарсага тушунмай, Фариданинг ортидан йўлакка чиқди.

— Нима гапинг бор?..

— Кеча ойинг биздан қарз олиб чиққанини биласанми?..

— Нима?..

— Вой-бў, ўзини билмасликка олишини!.. Бизнинг пулимизга олган кўйлагинг ярашибди-ку!..

Назиранинг нафаси ичига тушиб кетди, у югуриб синфхонага кирди-да, қўлига сумкасини олиб йиғлаганча ташқарига отилди. Бир зумда уйигаетиб келиб, кўрпа қавиб ўтирган Нафиса опага ёпиша кетди.

— Ойи, нега менга айтмадингиз?

— Вой, нимани? Нега йиғлаяпсан?.. Тинчликми?

— Фаридалардан қарз олганингизни нега менга айтмадингиз?..

Нафиса опа чуқур «уф» тортиб, тескари қаради.

— Сенга нима фарқи бор? Олсам нима бўпти?.. Сени хурсанд бўлсин дедим.

— Эҳ, ойи, сиз уларни билмайсиз. Энди қандай узамиз шунча пулни?.. Еб ташлайди-ку мени у!..

— Еб бўпти! — қизини жеркиб берди Нафиса опа. — Қани, бир нима деб кўрсин-чи!.. Олган бўлсам отасидан олдим, ундан эмас. Яна гапирса гапини ёқасига ёпиштириб қўйгин! Бўшашаверма! Кимдан тилинг қисиқ?..

Шу зайл орадан ўн кун ўтди. Назира мактабга келса, Фарида темир тўсиқлар ортидаги ярқираган «Тико»дан чиқиб эшигини ёпаяпти. «Демак, адаси машина совға қилибди-да, — кўнглидан ўтказди Назира машинадан кўзини узолмай. — Қандай бахтли одамлар-а!.. Хоҳлаган нарсасини сотиб олишади. Эртага нимаейман, нима кияман, деб ўйлаб ўтиришмайди. Эҳ, қанийди, шулардай бой бўлсак…»

— Ҳа, кўзингни қадаб қолдинг? — Фарида виқор билан юриб келиб бўшашиб турган Назиранинг қаршисида тўхтади. — Машинамга ҳавасинг келдими?.. Э, юз минг сўмни узолмай қочиб юрибсанлар-у, машинага йўл бўлсин!

— Менга қара, — кутилмаганда Фариданинг ёқасидан олди Назира, — намунча пулингни сўрайвермасанг-а?! Билиб қўй, яна бир марта гапирсанг, сочингни битталаб юлволаман!..

— Қўйвор! — бир силтаниб Назиранинг қўлидан чиққан Фарида тўзғиган сочларини тузатди. — Ҳали шунақами! Яхши… Энди мендан кўрасан!.. Соч юлиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман сен қанжиққа!

* * *

Қизининг ичидан эзилаётганига чидай олмаган Нафиса опа қош қорайган маҳал Султон тижоратчининг дарвозасини тақиллатди.

— Ҳа, қўшни, келинг! — дея юзидаги сохта мулозаматни яширмай уни қарши олди тижоратчи. — Пулларни опчиқибсиз-да.

— Йўқ, ҳозир бошқа иш билан чиқдим! — жиддийроқ оҳангда жавоб қилди Нафиса опа қовоғини уйиб.

— Ие, шунақами? Хўп, қани, эшитайлик-чи!

— Қизингиз Назирамга кун бермай қўйди-ку. Худонинг берган куни қарзингни қачон узасан деявериб ҳоли-жонига қўймаётганмиш. Шунга…

— Тўғри айтибди қизим. У менинг якка-ю ёлғиз фарзандим. Топганим ўшаники… Ҳа энди, қарз олгандан кейин узиб қўймайдими вақтида?.. Нима, мен билан уришишга келдингизми? Қанақа уяти йўқ аёлсиз ўзи-а…

— Мен ҳеч ким билан уришмоқчи эмасман. Фақат қизингизга айтиб қўйсангиз… Ахир, бир ойга деб олганман. Энди ўн кун ўтди-ку!..

— Ана холос, — тижоратчи ўнг қўлини пахса қилиб дағдағага ўтди, — бир ойга деб олганмишлар. Мен сизга бир ой ичида опкеласиз, деб берганман. Тўғрими? Ие, қўшни деб ҳурматингизни қилсам, ҳали… Э, қўйинг, одам бунақа бўлмайди. Майли, менга опкелишингиз шарт эмас, Фаридага бериб қўяверинглар!.. Айтдим-ку, у менинг эрка қизим…

Нафиса опа тарвузи қўлтиғидан тушиб, ўзича нималардир деб ғудранганча уйига қайтди.

* * *

Отасининг Нафиса опага муомаласидан хабар топган Фарида қутуриб кетди — ҳар куни Назирани қийин-қистовга ола бошлади. Нафиса опанинг боши қотди. Бир бурда нонни амаллаб топиб турган бўлса, қарзни қандай узади? Қариндош-уруғлардан сўрашга юзи чидамаса.

Тишини-тишига босди, ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ, Яратгандан ўзига сабр-бардош тилади.

Фарида эса бўш келадиганга ўхшамасди.

— Бу ёққа кел! — дея буюрди дарслар тугаб катта кўчага чиқишгач Назирага у.

Назира ҳам шаштидан тушгиси келмай лабларини бурганча унга яқин борди.

— Нима дейсан?

— Қарзни берасанми-йўқми?.. Ўзингам жуда юзсиз экансан-а. Бери билмаган эканман…

— Оларсан қарзингни, — деди Назира кетишга чоғланиб. — Ўлмасак қайтарамиз…

— Э, йў-ўқ, — қизнинг йўлини тўсди Фарида, — энди тоқатим тоқ бўлди. Менга қара, ҳозир мана шуернинг ўзида машинамни артасан. Агар йўқ десанг, ҳамманинг олдида шармандангни чиқараман. Машинамни артиб тозалаганингга қарзнинг минг сўмидан кечаман, тушундингми? Хўш, розимисан?

— Артмасам-чи!

— Шарманда қиламан. «Тиланчи!» деб жар соламан. Мени биласан-ку, гапимдан қайтмайман!.. Ҳа-а, айтганча, агар буюрган ишларимни бажариб турсанг, шу баҳона қарзингдан қутулиб кетардинг…

— Юзсиз экансан! — асабий шивирлади Назира. — Мени ким деб ўйловдинг?.. Бойман кўнглимга сиққанини қиламан, деб ўйлайяпсанми?.. Тушингни сувга айт!

Шундай деб Назира кескин бурилди-да, сумкасини қўлтиғига маҳкам қисганча уйи томон югуриб кетди.

Ортидан Фариданинг беўхшов кулганини эшитди…

* * *

Эртаси куни Назира мактабга шошилиб кетаётиб Фаридага кўзи тушди — у машинасига суянганча тиржайиб турар, ёнида бир-икки йил аввал мактабни битириб кетган Суръат деган йигит ҳам бор…

Назира титраб кетди…

Эътибор қилмай ўтиб кетавермоқчи бўлганида Фарида йўлига кўндаланг бўлди.

— Ҳа, ойимқиз, салом берай ҳам демайсан? Тинчликми?..

— Келиб-келиб энди сенга салом берайми? — деди Назира ҳам бўш келмай.

Суръат эшитиб хохолаб кулиб юборди.

— Фари, қалайсан энди? Боплади-ку! — деди у кулгидан ўзини тўхтатолмай.

Фарида беписандлик билан Назирага бошдан-оёқ разм солди.

— Хўш, қарзни олиб чиқдингми?

— Йўқ… — деди Назира лаблари титраб.

— Шунақами?.. Бўлмаса-чи ойимқиз, ҳозироқ машинага ўтириб бизникига борасан. Ойна ювдиришга мардикор олиб чиқмоқчийдим бозордан… Ойналарни сен ювиб берасан! Қарзинг камаяди, тушундингми?

Назиранинг қошлари чимирилди.

— Шунақаям жонимга тегиб кетдинг-ки!.. — дея у бойвуччага ёвқараш қилди. — Қанийди…

— Катта кетма!.. Агар яна тихирлик қилсанг, ана, Суръат эсингни киритиб қўяди. Додинг худогаяметмайди… Хўш, борасанми-йўқми?

— Бормайман!

— Унда ўзингдан кўр!.. Сени Суръатнинг қўлига топшираман-у, ўзим милисага бориб ойингнинг устидан ариза бераман. Қаматвораман онангни!.. Қарзни вақтида тўламаслик қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман сенларга!..

— Йўқ, ойимга тегма! — машинаси томон юра бошлаган Фаридани беихтиёр билагидан тутиб тўхтатди Назира. — Ойимга тегишга ҳаққинг йўқ! Бўпти, бораман, ювиб бераман ўша ойнангни!.. Фақат… Ойимга тегма!..

— Мана бу бошқа гап, — ғолибона қаддини ростлади Фарида. — Бормай бўпсан. Қани, юр, вақтим зиқ, сенга ишни кўрсатаман!..

Назира машинанинг орқа ўриндиғига ўтираркан, умрида биринчи марта ўзидан нафратланиб кетди.

* * *

Машина таниш дарвоза олдида тўхтади, Суръат пастга тушиб эпчиллик билан Фаридага эшигини очди. Фарида виқор билан машинадан тушиб, Назирага имо қилди:

— Туш, нега ялпайиб ўтирибсан? Машинада катайса қилиш ёқиб қолдими ё?..

Назира бундай камситишларга ҳали дуч келмаган. Хўрликдан кўзларига ёш қуйилиб келди. Ойисини қарз олишга мажбурлаганига, янги кўйлак кийганига пушаймон бўлди. Бироқ илож қанча! Юз минг сўм улар учун катта пул. Бир ойемай-ичмай ишлаганда ҳам бунча пулни йиғолмайди.

Ойна ювса бирери камайиб қолмас. Тез-тез ишини битиради-да, Фарида билан орани очиқ қилади. Бир йўла унинг таъна-дашномларидан қутулади.

— Вой, Назирахон, кел, қизим! — бўйнига қатор занжирларни осиб олган Собира опага юзида сохта табассум билан бош ирғади. — Дугонангга ёрдамлашгани келибсан-да, а, ўргилай! Жуда яхши. Қани, Фарида, ҳадеб машина атрофида тимирскиланавермай бу ёққа кел-чи!.. Суръатжонниям чақир!.. Ошни сузаман.

— Қанақа ош? — онасини жеркиб ташлади Фарида. — Мен буни ошейишга чақирибманми? Ойна ювишга опкелганман!

— Ие, бу нима деганинг? — Собира опа яширинча қизига кўзини қисиб, вазиятни юмшатишга уринарди. — Меҳмонга шунақа муомала қилинадими? Иш бўлса қочмас, болам!..

— Ойи, — Фарида қошларини чимириб онасига ўқрайди, — сиз аралашманг! Ўзимизнинг ҳисоб-китобимиз бор!.. Назира, юр!

— Собира опанинг ҳаммасидан хабари бор эди, билганингни қил, деган маънода индамай ошхонага кириб кетди.

Фарида Назирани томорқа этагидаги янги қурилган уйга олиб кириб, қўлига челак, латта ва кир ювиш кукуни тўла қутича тутқазди.

— Тўхта, — деди Назира бўш келмай, — биз очиқчасига келишиб олмадик-ку!..

— Нимани келишасан яна?

— Ойнангни ювиб берсам, қарзимнинг қанчасидан қутулишимни билишим керакми?

— Вой-бў, жа ақлли бўп кетибсанми? — деди Фарида лабини буриб. — Бўпти, минг сўмидан қутуласан. Демак, сен менга ҳали бунақа ишлардан юзтасини қилиб беришинг керак.

— Бу инсофданмас. Ахир, бозордагилар ҳам икки минг-уч мингсиз келмайди бу ишга.

— Улар бозордагилар, тушундингми? Сенга ўхшаб катта кетиб, бировлардан фалон сўм қарз олгани йўқ…

— Шунақами? Майли, сенлардан қутулсам бўлди… Ўлиб кетларинг, инсофсизлар!..

Назира пешинга қадар қора терга ботиб ойналарни тозалади.

— Пешонамиз қурсин, — дерди ўзига-ўзи Фаридаларникидан чиқиб уйи томон йўл оларкан, — бу замонда бойларнинг гапи гап экан-да!.. Эҳ, ойи, нега сизга ўша кўйлакни оберинг дедим-а?.. Ўлиб қолармидим кўйлак киймасам?.. Қўлимиз калталигини билиб туриб сизни маломатга қўйдим…

* * *

Назира онасига билдирмай икки ойча Фариданинг уйига яширинча кириб, буюрган юмушларини бажариб юрди: кирларини ювди, ҳовлини саранжом-саришта қилди, ҳатто туфлиларини ҳам артиб тозалади. Дугонасининг инжиқликлари, ҳақоратлари ҳар гал бошига гурзи каби урилар, бироқ сабр қиларди. «Қарзимдан қутулсам, ойимнинг оғириниенгил қилсам бас», дерди у ўзига далда бериб.

— Бўлди, — деб қолди Фарида бир куни Назира бўсағани ҳатлаб ичкарига кириб улгурмай, — қарзингдан қутулдинг. Тўрт томонинг қибла. Лекин билиб қўй, кейинги сафар бировдан қарз оладиган бўлсаларинг, ўйлаб кўринглар!..

Назиранинг қони қайнади, хўш унга нима десин?.. Хайр, деб чиқиб кетаверсинми?.. Бойвучча устидан боплаб кулмайдими? Кулади. Таҳқиру ҳақорат қилганлари камдай, устидан «қаҳ-қаҳ» отиб кулади.

Йўқ, айтади. Энди қўрқадиганери йўқ. Қарзини меҳнати билан бўлсаям узиб бўлди. Тили қисиқ жойи қолмади ундан!

— Менга қара, Фарида, — деди ўзини зўрға босиб Назира, — мен-чи, бу кунларни, сенинг бадфеъллигингни ҳеч қачон унутмайман. Афсус… Сен билан бир синфда ўқиганимга, бир маҳаллада яшаётганимга ачинаман! Билиб қўй, бу қайтар дунё. Мабодо мендек хизматкорга айланиб қолсанг, албатта, Назирани эслаб қўйгин!.. Яхши қол!..

Назира бўсағани ҳатлаб ташқарига чиқиши билан ичкаридан Фариданинг масхараомуз кулгиси бутун ҳовлини тутди…

* * *

— Ойи, мен сиздан бир нарсани яширгандим, — деди Назира уйга келгач, Нафиса опанинг олдида бошини гуноҳкорларча эгиб.

— Вой, тинчликми?.. Нимани яширгандинг?.. Айта қолсанг-чи, нимани яширгандинг, қизим?

— Анави… Қарзимиз бориди-ку Фаридалардан!..

— Хўш, нима бўлди? Яна сени қистовга олдими?

— Йўқ… Ўша… қарзни узиб бўлдим.

— Нима?.. Қ-қандай қилиб?.. Шунча пулни-я?..

— Ҳа, ойи, шунча пулни узиб бўлдим.

— Қандай?.. Пулни қаердан топа қолдинг?..

Назира жилмайиб, ойисини қучди.

— Ҳеч қанақа пул олганим йўқ. Биласизми, сизга қандай тушунтирсам экан… Ўшаларникида икки ойдан ошиқроқ ишладим…

— Ишладим?.. Сен-а?.. Вой ўлиб қўя қолай!.. Нимага?..

— Ахир, сизга қийин бўларди-да, ойи!.. Биласиз-ку, улар хасис одамлар!.. Ҳар куни мактабда пулини сўрайвериб ҳоли-жонимга қўймади. Охири, ўзи айтиб қолгандан кейин…

— Вой маразлар-ей!.. Ҳали менинг гулдек қизимни хизматкор қилиб ишлатишибди-да!.. Вой яшшамагурлар-ей!.. Берардим ўша қарзини, бошингда қолгур пулини…

— Қандай қилиб, ойи?.. Кунимиз зўрға ўтиб турган бўлса. Ҳамма нарса қиммат… Юз мингни бир умр ишласангиз ҳам орттиролмасдингиз.

— Нега менга айтмадинг? Шунча пайтдан бери нега яшириб келдинг? Айтганингда ўзим бориб хизматини қилардим-ку!..

— Йўқ ойи, улар ишлатишмасди.

— Нимага? Бунинг уларга нима фарқи бор?..

— Фарқи бор-да!.. — Назира юзини буриб лабларини асабий тишлади. — Фарида менинг устимдан кулишни яхши кўрарди. Мана, ниятигаетди… Ойи, менам бир кун келиб албатта, бой бўп кетишим керак. Ўшанда…

— Ҳа, қизим, яхши ният ярим давлат дейишади-ку!.. Ажабмас, қарқуноқдан булбул чиқиб, сениям косанг оқарса!..

— Ойи, бозорга чиқсам-чи? — деди Назира кутилмаганда кўзлари чақнаб. — Ахир, кўпчилик қизлар бозорда-ку!.. Менам уларнинг қаторида туриб бирор нарса сотсам.

— Қўй, қизим, сенинг қўлингдан келмайди. Бунинг устига ўқишинг бор.

— Э, ўқишни гапирманг!.. Мен мактабни ташлайман. Ўша ифлос билан бир синфда ўтириб ўқиганимдан кўра, ўқимай қўя қолганим яхши!

Нафиса опа Назиранинг гапларини шунчаки хом хаёлга йўйди-ю, индамай қўя қолди.

* * *

Икки ойча бойвуччаникида хизматкорлик қилган Назира ростакамига ўқишини йиғиштириб қўйди. У бир қарорга келиб бўлганди. Бозорга чиқади. Қандай бўлмасин, пул ишлаб топади. Бундан ўзга чора йўқ. Режасини миясида пишитиб олган Назира онасининг кўнглига қўл солди:

— Ойи, анави, икки уй нарида турадиган келин бор-ку…

— Шаҳнозами?.. Темирчининг келини.

— Ҳа, ўша. У-чи, ойи, ҳар куни Эски Жўвага бориб сомса сотиб келаркан. Ўзи пишириб сотаркан. Менгаям балки…

— Бозорга қизиқиб қолдингми, қизим? — сўради Нафиса опа иккиланиб. — Айтдим-ку, бозор сатанг, олғир аёлларники. Сени улар йўлатармиди.

— Менам анойилардан эмасман, ойи, — деди Назира дадилланиб.

— Бўпти. Аммо мактабинг-чи, ўқишинг нима бўлади?

— Яна ўша Фарида билан бир синфда ўқийманми?.. Кўнглим қолди… Ҳозир минг чираниб ўқиганингиз билан пулингиз бўлмаса, институтга кириб бўпсиз!..

— Эҳ, ўзимнинг қайсар қизим-а! — кулди Нафиса опа.

Онанинг кўзи кулиб тургани билан қалби йиғларди. Қизининг шафқатсиз ҳаёт ҳукмига бўй бермай қилаётган қайсарликлари унинг юрак-бағрини эзар, айни дамда, бошқа чора йўқлигини ҳам у чуқур ҳис этганди. Шу боис, қизига ортиқ қаршилик қилмади.

— Ҳеч айтганингдан қолмадинг-қолмадинг-да!.. Нимаям дердим! Бўлмаса, гап мундай. Сенга ўзим ҳар куни ош пишириб бераман. Биринчи кун бирга борамиз. Ҳар ҳолда менинг ёшим улуғ. Бозорда яхши бор, ёмон бор… Сал ўрганиб олгунингча ёнингда турмасам бўлмайди…

— Бўпти, унда нимадан бошлаймиз?

— Ҳозирча ошгаетарли масаллиқ бор. Уннайлик-чи, таваккал!..

* * *

Бозор гавжум, сотувчиларнинг қўли қўлига тегмайди. Пештахталар ортидаги савдогарларга овқат ташийдиганларелиб-югуриб юришибди… Она-бола чоғроқ тоғора тўла ошни бўш пештахталардан бири устига қўйишди-да, бир муддат гарангсиб, нимадан бошлашни билмай туришди. «Қуриб кетсин, — хаёлидан ўтказди Нафиса опа. — Шаҳарда туғилиб, шаҳарда яшаб бозор кўрмаган одамга қийин! Юраверган эканман супурги, латта кўтариб. Нима қилсак? Манов аёлларнинг мижозлари борга ўхшайди… Ошимиз тоғорада қолиб кетса-я?!»

— Опа, нимангиз бор? — Нафиса опанинг хаёлини бўлиб рўпарасида бир оқ халатли йигит пайдо бўлди.

— Бизними?.. — деди шоша-пиша тоғорани очаркан Назира опа. — Ош… пишириб чиқувдик… Татиб кўринг!..

— Қани, бир қошиқеб кўрайлик-чи! — йигит кулимсираб қошиқлардан бирини қўлига олди-да, буғи кўтарилиб турган ошдан тотинди. — Ў, жуда мазали-ку! Менга бир коса сузинг! Салат ҳам беринг.

Кутилмаганда она-боланинг бозори юришиб кетди. Бироқ уларни зимдан кузатиб турган бир хомсемиз аёл тоғорасидаги қолиб кетган ошга бироз алам билан қараб тургач, икки қўлини белига тираганча Нафиса опанинг устига бостириб келди.

— Ҳой, эгачи, қайси очиқдан кела қолдингиз? — ўдағайлади у. — Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ нимага бизнинг «точка»га тоғорангизни тиқиштирасиз-а?..

Нафиса опа қизига маъноли қараб олди. Кўнгли бир можаро бўлишини олдиндан сезганди.

Бировнинг юзидан олишга одатланмаганиданми, семизлигидан нафасиниелкаси оша олаётган аёлга энсаси қотиб бошдан-оёқ разм солди.

— Ҳа-а, аммамнинг бузоғига ўхшаб термилиб қолдингиз? Ў умрингизда одам кўрмаганмисиз?..

— Кўраманми-кўрмайманми, сизга нима? Нимага менга ёпишиб қолдингиз ўзи?..

— Вой-вой-вой!.. Йиғиштир тоғорангни буердан!..

— Сенсирама!.. Ким бўпсан, нега ўзингча дўқ урасан?..

Қўйиб берса, бозорчи аёлнинг юлишгудек шахти бор эди. Туйқусдан паттачи йигит келиб орага тушди.

— Бас қилинглар!.. Бу қанақаси-я, кап-катта хотинлар жанжаллашгани уялмайсизларми?

— Менинг мижозларимга тегмасин! — бозорни бошига кўтариб шанғиллади бозорчи аёл. — Яна шуерда кўрай-чи, нима қиларканман!..

— Бекорларни айтибсиз! — деди паттачи унга жавобан. — Буни бозор деб қўйибди. Ҳеч ким сотиб олган эмас бу жойларни!.. Боринг, савдонгизни қилинг!.. Жаҳлимни чиқарсангиз, ҳозир солиқчиларни чақираман!

Солиқчиларнинг дарагини эшитган аёлнинг важоҳатидан асар ҳам қолмади, шоша-пиша қўлига тоғора-косаларини олиб бир нималар деб ғудраниб жуфтакни ростлади.

— Келинг, кеннойи! — деди паттачи йигит Нафиса опага юзланиб. — Бозорга чиқибсиз-да!..

— Ҳа, ўргилай… Кўрмайсизми, кун беришмас экан буерда.

— Сал дадилроқ бўлинг-да! — кулди йигит. — Кўринишингиздан шаҳарликка ўхшайсиз. Буер бозор, сал бўшашсангиз оғзингиздаги нонингизниям илиб кетишади… Бўпти, бемалол бозорингизни қилаверинг! Патта пулини вақтида тўлаб турсангиз бас.

Шундай деб паттачи йигит бир четда қимтиниб турган Назирага ўғринча кўз қирини ташлаб олди:

— Қизингизми дейман?..

— Ҳа, қизим, — деди Нафиса опа кулиб, — шугинани ўргатай деб атай ўзим бирга олиб чиққандим.

— Ҳечқиси йўқ, — йигит Назирага кўзини қисди, — қизингизни ўзимиз ўргатамиз. Сиз овора бўлиб чиқиб юрмасангиз ҳам бўлади. Ўзим хабардор бўлиб тураман.

— Умрингиздан барака топинг, ука! — деди хурсанд бўлиб бўшаган тоғорасини дастурхонга ўрарканНафиса опа йигитга миннатдорчилик билдирди. — Яхшиям сиз бор экансиз… Энди… кўз-қулоқ бўлиб турасиз-да, ўргилай! Биздан қайтмаса Худодан қайтсин!..

— Айтдим-ку, сиз овора бўлиб чиқиб юрманг! Қизингиз тўғри шуерга келаверсин! Мен ўзим бирпасда йўлга солиб қўяман!..

Бу гапдан кейин Нафиса опанинг кўнгли кўтарилиб, қизини эргаштирганча эртанги кун учун харажат қилиш илинжида сабзавот бозорига йўл олди…

* * *

Биринчи тушган тушимни санашмайди, деган гапни Нафиса опа қўни-қўшнилардан эшитган. Шу боис, фойданинг борига бозордан гуруч, сабзи, гўшт харид қилиб қайтди. Бир томонда кўнгли ҳам тўқ эди, ҳар қалай, энди Назирага бозорда биров тирғалмайди, паттачи йигит одамшаванда кўринади, ёрдамини аямас, ахир!..

Назирага эса йигит ёқинқирамади, худди минг йиллик танишидай бўлар-бўлмасга кўзини қисавериши ғашини келтирди. «Жинними ўзи? Мен билан офтобда қатиқ ялашибдими, тикилиб қарайди… Башаранг қурсин, шилқим!..»

— Ойи, ҳозирча бирга бориб турайлик, — деди Назира ошни тоғорага солиб бозорга отланаётиб, — мен негадир ўзимни ноқулай сезаяпман.

— Нимага ўзингни ноқулай сезасан? — жеркиб берди Нафиса опа. — Ўзинг бозорга чиқай, деб қистадинг-ку! Энди қўрқяпсанми? Еб қўйишармиди сени. Балодай сотиб келаяпсан-ку! Бозор тўла одам бўлса. Қолаверса, паттачи йигит қараб турган бўлса…

Назира индамади. Ахир, тоққа чиқмасанг дўлона қайда, деб бекорга айтишмайди-ку. Ҳалитдан паттачидан нолиб ўтирса.

— Ие, келинг, келинг! — бозорга кириш жойда паттачи йигит Назиранинг йўлини тўсди. — Хайрият сизни яна кўрдим.

Назира қовоғини уйиб юзини бурди.

— Яхши қипсиз келиб! Қани, менга беринг-чи қўлингиздагини!..

— Ўрдамга муҳтож эмасман! — деди кескин оҳангда Назира.

— Э, қизиқсиз-а! Ҳуркак экансиз-ку! Беринг!..

Йигит Назирани мажбурлаб ош тўла тоғорани қўлига олди-да, матолар сотиладиган пештахталар томон юрди.

— Энди шу жойда савдо қиласиз, — кулимсираб тушунтирди паттачи йигит. — Сизнинг ошингизни реклама қилиб қўйганман!.. Айтган-ча, исмингиз нима?

— Исмим билан нима ишингиз бор?

— Ахир, танишиб қўйсак ёмон бўлмайди, ҳамкорлик қилмоқчимиз-ку. Исмингизни билмасам… ноқулай. Меники Содиқ.

— Назира.

— Ў, жуда чиройли исм экан! Бўпти, Назирахон, ошингизни сотиб бўлаверинг, кейин гаплашармиз.

* * *

Кунларнинг бирида кутилмаган воқеа содир бўлди…

Не кўз билан кўрсинки, рўпарасида калта кофтанинг тагидан киндиги кўриниб турган Фарида турарди. Кўзлари пиёладай, бақрайиб қолган.

Назиранинг кутилмаган бу учрашувдан кўнгли хира тортди. Тоғора тугилган дастурхонини қўлига олиб кетишга чоғланди. Аммо Фарида унинг йўлини тўсди.

— Вой, ўлиб қоламан! — дея ҳиринглаб куларди у Назиранинг қўлидаги тугундан кўз узмай. — Сен… Сотувчилик қилаяпсанми? Сен-а?.. Энди мардикорликни ким қилади?..

— Тилингни тий! — деди Назира қалин қора қошлари чимирилиб. — Ким бўпсан менинг устимдан куладиган!

— Ў, одамлар, манави кучайиб кетибди! — масхаралаб кулди Фарида. — Мактабда сенга хизматкор деб лақаб қўйишган. Энди бориб айтсам бўларкан, ошфуруш деб ўзгартиришсин!..

— Қўлингдан келганини қил, чайқовчининг эркаси! — бўш келмади Назира. — Башарангга қара, ғирт бузуқиларга ўхшайсан!..

Фарида аламига чидай олмай, Назиранинг юзига тарсаки тортиб юборди. Яхшиямки, Содиқ уларни кузатиб турган экан, югуриб келиб Назирани ажратиб олди.

Фарида бир тарсаки зарбидан юзи қизариб кетган Назирага, бир Содиққа беписанд қараб олди-да, томошага ўч оломоннинг орасига ўзини урди.

* * *

Шу куни кечқурун Нафиса опа кўчадан янги гап топиб келди.

— Эшитдингми, анави Султон тижоратчи қўлга тушибди!

— Эшитмадим… Нимага қўлга тушади?

— Э, гап кўп. У ярамас номига бозорда буюм сотиб юраркан-да!.. Милисалар, қаёқдандир келаётганда, ёнидан беш кило қорадори топиб олишибди.

— Йўғ-е, ростдан-а?

— Ҳа-да, ана, уйини ағдар-тўнтар қилиб ётишибди. Ўзини қамаб қўйишибди.

Назира оғир хўрсинди.

— Ойи, тўғри қилишибди. Одамларнинг дилини оғритгандан кейин нима бўларди?! Қизини бугун бозорда кўриб қотиб қолдим. Роса уришди мен билан. Ишонасизми, ғирт бузуқиларга ўхшаб кийиниб олибди.

— Вой, битта синфда ўқиб билмасмидинг? У-чи, қиз эмасмиш. Бутун маҳалла гапираяпти-ку!..

— Қаранг-а!..

— Тўхта! — Нафиса опа беихтиёр ҳушёр тортиб Назиранингелкасидан тутди. — Сенминан нега уришади у бузуқи?

— Нимага бўларди, ош сотаётганимни кўриб кўзларига ишонмади. Вой-й, шунақа алам қилдики унга… Анави Содиқ деган паттачи йигит бўлмаганда, мени юлиб ташламоқчийди…

— Ҳа бетидан бузилсин!.. Худоё оғзидан қони келсин! Менга қара, ўзим бирга чиқавераймикан?.. Билиб бўладими…

— Йўқ, қўрқадиган жойим йўқ. Бозорга анча ўрганиб қолдим…

— Ишқилиб, йўлингни берсин!.. Фақат… мактабни ташлаганинг яхши бўлмади-да.

— Ҳечқиси йўқ, ойи!.. Ҳали ўзлаштириб оларман. Фаридага ўхшаганлар билан бирга ўқигандан кўра…

* * *

Фарида орадан ҳеч қанча ўтмай яна бозорда пайдо бўлди. Бу гал анча сипо кийинган, лекин барибир кўзларида алам ўти чақнарди.

У тўғри хомсемиз аёлнинг рўпарасига келиб тўхтади.

— Вой, Фаридахон, келинг, ўргилай!.. — аёл уни танибелкасига қоқиб қўйди. — Қайси шамоллар учирди, айланай?.. Ойингиз, адангизлар яхши юришибдими?..

— Раҳмат! — деди Фарида ҳамон анча нарида қўли-қўлига тегмай мижозларга ош сузиб бераётган Нафисадан кўз узмай. — Хола, негадир мижозларингиз камайиб қолибдими?..

Аёл бу гапни эшитиб бирдан қаддини ростлади.

— Э, гапирманг. — деди у Нафиса тарафга алам билан қараб олгач. — Замон бузилгани шу-да!.. Жилпанглаб паттачиларга кўз сузадиган қанжиқлар кўпайиб кетибди. Мана, ҳов анави бетингдан бузилгур келди-ю, бозорим касаод бўлди. Дардимни кимга айтай?..

— Сизни танимай қолдим, хола! — деди Фарида кўзларини айёрона қисиб. — Жуда «шустрий» эдингиз-ку!.. Қаёқдаги бузуқидан қўрқиб ўтирибсизми?.. Сизнинг ўрнингизда бўлсам, сочини битталаб юлган бўлардим…

Фарида шундай деб кулиб юборди. Мана шу кулгиси аёлнинг бир дардига ўн дард қўшиб, жаҳд билан қўлидаги капгирни пештахта устига қўйди-да, кўз очиб юмгунча Нафисанинг тепасида пайдо бўлди.

— Мен сенга нима дегандим? — дея унинг коса тутган қўлини ушлади аёл. — Сенга нима дегандим-а?.. Қандеб турибсанми буерда?.. Йўқол, бузуқи, йўқол!..

Шу тобда паттачи сал наридаги сотувчиларга патта тарқатиб юрарди.

Кутилмаган шовқинни эшитиб ўша томонга юрди.

— Вей, кеннойи, нима қилаяпсиз?.. — дея Нафисанинг қаршисидаги ош тўла тоғорани ирғитмоқчи бўлаётган аёлга ташланди паттачи. — Уят қолмабди ўзи сизда!.. Сизни огоҳлантиргандим-ку!.. Нега ҳадеб тўполон кўтараверасиз?..

— Менинг «точкам» буер, тузукми?!. — хириллаб қичқирди аёл. — Пишириб қўйгани йўқ буерда!.. Бориб маҳалласида сотсин шу сассиқ ошини!..

— Бекорларнинг бештасини айтибсиз! — деди йигит аёлни нари туртиб. — Сизнинг отангиздан қолган эмас. Буерни бозор деб қўйибди. Яна шу қизга бир марта ортиқча гап қилсангиз, ўзингиздан кўринг! Солиқчиларни чақириб адабингизни бердириб қўяман!..

Аёл шу гапдан кейингина жаврай-жаврай ўз жойига йўл олди…

Фарида эса, сал наридан ўтиб бораркан, Нафиса томонга кўз ташлаб масхараомуз кулиб қўйди.

* * *

Орадан бир йил ўтди. Назиранинг омади чопди — кун сайин, ой сайин пулига пул қўшилди. Энди ошни ўзи пиширади, бозордагилар унинг дамлаган ошини кутиб ўтиришарди.

Она-бола уйларни ҳам таъмирлатиб олишди. Деразаларга ҳарир пардалар осилди, меҳмонхона чет эл диван-ўриндиқлари билан шинам қилиб жиҳозланди.

Содиқ аввалига Назирага бошқача кўз билан қараган бўлса, энди қизнинг оғир-босиқлигига ишонч ҳосил қилиб, муносабатини ўзгартирди, қизга ҳурмати ошди. Шу бир йил ичида улар ака-сингилдек бўлиб қолишди.

Яна бир хонани таъмирлашгач, Назира ойисига маслаҳат солди:

— Ойи, деразаларни одам чақириб ювдирсакми?..

— Вой, ўзим юваман! — норози бўлиб бош чайқади Нафиса опа. — Ортиқча сарф-харажатнинг нима кераги бор, қизим?..

— Уф-ф, ойи, яна ўша гапми?.. Худога шукр, пулимиз бор! Қўйинг шу эски гапларингизни!..

— Бўпти, ўзинг биласан!.. Ишқилиб, кейин қийналиб қолмасак бўлди-да!..

Назира кула-кула кийимларини кийди-да, кўчага чиқиб такси тутди. Таксида бозоргаетиб келганида соат ўнларга яқинлашиб қолганди. У тўдалашиб туришган қиз-жувонлар орасидан ўтиб бораётиб кўзи Фаридага тушгандек бўлди…

Йўғ-е, бўлиши мумкинмас.

Ҳақиқатан ҳам турқи Фаридага ўхшаш қиз бир четда хаёлга ботган кўйи тескари қараб турарди…

Назира секин унга яқин борди. Адашмаган экан — Фарида!

— Ишга борасизми?..

Орқа тарафдан эшитилган таниш овозни таниди шекилли, Фарида илкис ўгирилиб қаради. Назирани кўриб, кутмаган эканми, ранги оқариб кетди, оёқ-қўллари титраб, меровланиб қолди…

— Мен… Бир дугонамни кутаётгандим… — дея олди зўрға.

Шу аснода Назиранинг эгнидаги қимматбаҳо кўйлакка, жемперга ўғринча қараб олди…

— Ўзинг биласан, — деди Назира сир бой бермай. — Буни ҳаёт деб қўйибди. Нозлансанг ишсиз қолиб кетаверасан.

Фарида беихтиёр кўзлари ёшланиб Назирага термилди.

— Юзимга солаяпсан-а? — деди титраб-қақшаб. — Билардим… Шундай бўлишини билардим…

— Бекорларни айтибсан! Ҳеч ким юзингга солгани йўқ. Шунчаки… ишга чиққан бўлсанг, пул бегона бўлмасин дедим, холос.

— Ҳа, ишга чиққанман, — жавоб қилди Фарида йиғламсираб. — Отам қамалиб кетди. Бор-будимизни тортиб олишди. Онам касалга чалиниб қолди. Қўлимда ҳунарим бўлмаса, нима қилай? Мактабданам ҳайдалдим…

— Кечир, ярангни янгилаган бўлсам! — шивирлади Назира. — Сенга қийин бўпти… Юр, уйни таъмирлатгандим. Деразаларни ювиб берадиган одам керак. Айтган пулингни бераман.

Фарида ялт этиб собиқ синфдошига қаради. Афтидан, бир пайтлар ўзининг Назирани зўрлаб ойна ювдирганлари ёдига тушди…

Бироқ нима қила оларди? Қайтар дунё деганлари шу бўлса керак-да. Бугун пул топиб бормаса, онасининг уколи ҳам қилинмай қолади…

Фарида гуноҳкорона бош эгганча, Назиранинг ортидан эргашди.

Олимжон ҲАЙИТ

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бойвучча...