07:41 / 20.09.2017
8 034

Мактаб ўқувчисининг овқатланиш тартиби

Мактаб ўқувчисининг овқатланиш тартиби
Ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан тўғри овқатланмайдиган болаларга кўпроқ сабзи ейиш ва газли сувни камроқ ичиш ҳақидаги ҳар қандай насиҳатлар охир-оқибат ҳеч қандай натижа бермайди. Натижага эришиш учун эса қуйидагилар ёрдам беради деб ўйлаймиз.

Режим бўйича овқатланиш керак

Овқатланиш режими соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми бўлиб, уни болаликдан сингдириб бориш керак. Белгиланган вақтларда ейиш одати шунга олиб келадики, овқат ейиш маҳали яқинлашганда одам очликни ҳис қила бошлайди ва иштаҳа билан овқатланади. Бу эса ҳазм қилиш яхшиланишига ёрдам беради.

Овқатни тушунган ҳолда истеъмол қилиш керак

Овқатланиш пайтида болаларга телефон, планшетлардан фойдаланишга ёки телевизор кўришга рухсат бермаслик керак. Бола овқат еётганини тушуниши керак. Ўйлаб ва тушунган ҳолда овқат ейиш озиқ-овқат маҳсулотларининг тўғри ҳазм бўлишига ёрдам беради. Бунинг натижасида эса организм керакли микроэлементлар ва фойдали моддаларни олади.

Таомномани қандай тузиш керак?

Энг яхши вариант – бир кунда 4-5 маҳал овқатланиш.

Газли ичимликлар, чипслар, чебуреклар, сосискалар, шоколадли батонлар ва тез тайёр бўладиган овқатлар (пакетчалардаги шўрвалар, лапшалар ва пюрелар) ни таомномадан бутунлай чиқариб ташлаш керак.

Уларни фойдалироқ бўлган сабзавотли, қўзиқоринли, ёрмали овқатлар; компотлар, морслар ва шарбатлар; резавор мевалар, қуруқ мевалар ва асал билан алмаштиринг. Бунда қовурилган таомлар ва шакар қўшилган егуликлар жуда кам бўлишига эътибор беринг.

Сабзавотларни гарнир сифатида ишлатиш мумкин, мевалар эса ажойиб тарзда ширинликларнинг ўрнини босади. Шунингдек сабзавот ва мевалардан ҳар доим янги сиқилган шарбат тайёрлаш мумкин.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мактаб ўқувчисининг овқатланиш тартиби