Америкалик психологларнинг аниқлашича, уйқунинг йўқолиши тушкунлик билан курашда ёрдам беради. Мақола The Journal of Clinical Psychiatry нашрида эълон қилинди, деб ёзади Кун нашри.
Олимлар 66 та мустақил тадқиқотни статистик таҳлилдан ўтказишиб, унинг давомида уйқусизликнинг тушкунликка таъсири ўрганилди. Тегишли илмий изланишлар PubMed ва PsycINFO маълумотлар базасида “уйқунинг йўқолиши” ва “тушкунлик” муҳим сўзлари ёрдамида қидирилди. Тадқиқот, агарда муаллифлар уйқунинг йўқолишини тушкунлик ҳолатининг эҳтимолий терапияси сифатида амалиётда қўллашган бўлса, таҳлил тўпламига киритилди.
Маълум бўлишича, уйқунинг бутунлай ёки қисман бузилиши тушкунлик ҳолати асоратларини енгиллаштирган, бу, психологларнинг фикрича, шундай “терапия” самарали эканини тасдиқлайди.
Аввалроқ америкалик тиббиётчилар тизимли равишда уйқуга тўймаслик қандли диабет ва юрак-қон томир тизими касалликларидан азият чекувчи инсонларда инсульт туфайли ҳаётдан кўз юмиш эҳтимолини оширишини аниқлашганди. Мутахассислар бундай беморларга бир суткада камида олти соат ухлашни тавсия қилишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди