
Доктор Валери Грант етакчилигидаги бир гуруҳ олимлар қарийб 20 йилдан бери давом этиб келган тадқиқотларга якун ясашди. Тадқиқот қайси аёл кўпроқ ўғил ёки аксинча қиз туғишга мойиллиги масаласига бағишланди. Бу муддат оралиғида иштирокчиларнинг эмоционал ҳолати ва қандай вазиятларда қай кайфиятда бўлиши каби саволларга ҳам жавоб топишга ҳаракат қилинди.
Хуллас, тадқиқотлардан шу нарса маълум бўлдики, организмида тестотрон миқдори кўпчиликни ташкил этган аёллар ўғил фарзандларни дунёга келтиришга мойил бўларкан. Тестотрон, барчага маълумки, эркак гормони ҳисобланади. Шунинг учун ҳам организмида шу гормон кўп бўлган аёл ҳаётда қатъиятли, чўрткесар, довюрак, шаддод ва қайтмас бўларкан. Гормонлар кўплиги эса ўғил фарзанд туғилишини таъминларкан.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг