
Аёлларга фойдали маслаҳат:
— Ҳурматли аёллар, саволни «Нега менинг эрим эшак экан-а?», деб эмас, «Нега анави эшак менинг эрим экан-а?» деб бериш лозим!
* * *
Врач бемор аёлга деди:
— Тоза ҳавода кўпроқ юринг, иссиқ кийинишни унутманг!
Аёл уйига келиб эрига деди:
— Дўхтир менга денгизда дам олишни ва фақат норкали шубада кўчага чиқишни маслаҳат берди.
* * *
20 ёшли йигит серқатнов йўлдан 80 ёшли кампирни етаклаб нариги томонга ўтказиб қўйди. Хурсанд бўлиб кетган кампир сўради:
— Ажойиб йигит экансан! Умринг узоқ бўлсин! Айтганча, уйланганмисан?
— Йўқ.
— Уйланма, ҳозирги қизлар ярамас бўлиб кетишган!
* * *
Қиз йигитга деди:
— Келинг, бугун тунда бошимиздан ўтган ҳамма ишларни унутамиз!
— Ўв, сен тунда шунақанги хуррак отдингки, умримнинг охиригачаям унута олмасам керак!
* * *
— Ўт ўчирувчилар жамоасининг жасур аскари ёнаётган банк ичкарисидан ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, бир миллион доллар пул жойланган қопни ташқарига олиб чиқди. Ҳозир ўша жасур аскар қаердалигини худонинг ўзи билади. (газетадаги эълондан)
* * *
Хотин эрига танбеҳ беряпти:
— Жонимга тегиб кетди ҳаммаси! Қачон қараса, овқат еганингиз еган. Нуқул овқат, овқат! Шундан бошқа нарса ҳақидаям ўйлайсизми ўзи?
Эр бир лаҳза ўйланиб турди-да, бор овозда қичқирди:
— Яхшиям эсимга солдинг! Нос олишни унутибман-ку-у-у!!!
* * *
Тиббий кўрикдан сўнг бемор врачдан сўради:
— Хўш, дўхтир, мен яшармиканман?
— Яшаркансиз. Аммо шахсан мен маслаҳат бермасдим.
* * *
Кампир бозорда олма сотяпти.
— Кеп қолинг, ҳозиргина Чернобилдан олиб келинган олмаларга кеп қолинг!
Ўткинчи эркак деди:
— Момо, Чернобилдан келган десангиз, олмангизни ҳеч ким олмайди.
— Олади.
— Ким олади?
— Кимдир бошлиғига, кимдир қайнонасига… Ишқилиб, харидори кўп бу олмаларнинг!
* * *
Врач 90 яшар кампирни текширувдан ўтказиб бўлгач, сўради:
— Онахон, сизни обдон текширдим. Саломатлигингиз жуда яхши экан.
— Адашяпсан, болам. Мен касалман.
— Хўп, нимадан шикоятингиз бор?
— Нафасим сиқади.
— Қачон нафасингиз сиқади?
— Мен келгунча юриб кетиб қолган автобус ортидан югурганимда.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар