Корхона директори ўзига янги котиба қидираётганди. Хотини эса ўтакетган рашкчи эди. У эрига деди:
— Ёш, келишган, гўзал қизни котибаликка олмайсиз. Ёши ўтган, оилали, семириб кетган аёлни оласиз!
— Бўлди, гап йўқ. Душанбадан котиба вазифасида иш бошлашинг мумкин.
* * *
— Хотинжон, асалим, яхши ётиб турдингми? Ширин тушлар кўрдингми? Нима ейсан нонуштага? Тухум қовуриб қўяйми?
— Вай-вай-вай, ҳа-а!?. Намунча бугун эрталабдан менга меҳрибон бўлиб қолдингиз? Яна хиёнат қилдингизми-а?
— Бор-э, итга ўхшамай ўл ярамас!
— Мана бу бошқа гап.
* * *
Бойвачча шаҳардаги университетга ўқишга киришга кетган ўғлига СМС жўнатди:
— Қандай ўтди имтиҳон?
Ўғли жавоб берди:
— Дада, имтиҳон супер ўтди! Профессорнинг ҳайратдан оғзи ланг очилиб қолди. Қишда яна қайтадан имтиҳон топширишимни илтимос қиляпти.
* * *
Хотин эрига қўнғироқ қилиб сўради:
— Алло! Бандмасмисиз?
— Йўқ, унчаликмас.
— Гапира оласизми?
— Албатта.
— Унда эшитинг…
* * *
Янги квартира сотиб олаётган эркак уй эгасидан сўради:
— Бу квартирага ташқаридаги овозлар кириб безор қилмайдими?
— Йўқ.
— Квартирадаги шовқин-чи? Ташқарига эшитилиш-эшитилмаслик даражаси қандай?
— Даражасини билмадим-у, аммо квартиранинг мендан олдинги эгасини ичкарида безорилар отиб ташлашган экан, аммо ҳеч ким эшитмабди.
* * *
Тўрт ёшли болакай онасидан сўради:
— Ойи, дадамнинг ҳам ота-онаси борми?
— Албатта бор. Эсингдан чиқдими? Яқинда бордик-ку уларникига!
— Ҳа-а… Ие, унда нега улар дадамни бизларга бериб юборишган?
* * *
Муаллим ўқувчиларга деди:
— Энди мен сизларга Пифагор теоремасини исботлаб бераман.
Шунда орқа партадан кимдир луқма ташлади:
— Шартмас, устоз, биз сизга шундоғам ишонамиз!
* * *
Армандан сўрашди:
— «Билиш» ва «Сезиш» сўзларининг қай бири кучлироқ?
— «Сезиш» кучлироқ.
— Нега?
— Тасаввур қил, мен Акоп амакига беш минг сўм қарзман. Буни биламан. Аммо сезиб тураманки, мен ўша қарзни ҳаётда қайтармайман.
* * *
Йигит қўшни қиздан сўради:
— Менга қара, агар ҳозир сенга севги изҳор қилсам, нима қилардинг?
— Хафа бўлардим.
— Қаттиқ хафа бўлардингми?
— Йўқ.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...