15:50 / 18.10.2017
5 736

Қандай қилиб ёшликни беҳудага сарфламаслик мумкин?

Қандай қилиб ёшликни беҳудага сарфламаслик мумкин?
Миллениаллар бошқа авлодларга қараганда кўпроқ депрессияга ва низоларни ҳал қила олмасликка мойилдирлар. Асабий зўриқиш натижасида улар ишларини ўз вақтида бажаришга улгурмайдилар, иш вақтидан ташқари вақтларда ишлайдилар, бунинг натижасида янада кўпроқ стресс ҳолатига тушадилар ва бу ёпиқ доирага айланади.

Хайриятки, бу жараённи ўз ҳаётига янги қоидалар қўшиш йўли билан тўхтатиш мумкин. Сиз 30 ёшга кирганингизда, ҳаётимнинг бир қисмини бекорга сарфладим деб ўйламаслик учун бу қоидалар билан танишишингиз зарур.
  1. Агар ижтимоий тармоқлар бўлмаганда, ҳар бир қадамингизни ҳужжатлаштирмаганингизда ва ўзингизни солиштиришингиз мумкин бўлган тўғриланган ялтироқ суратлар бўлмаганда қандай яшашингиз мумкинлиги ҳақида кўпроқ ўйланг.
  2. Ҳамма нарсага ҳаддан ташқари таъсирланишни бас қилинг.
  3. Ўзингизни кийимлар тўғрисидаги фикрларим энг нозик ва мураккаб деб кўрсатишни тўхтатинг, зийрак одам бўлишга ҳаракат қилинг.
  4. Китоблар ўқинг.
  5. Ўз фикрларингизни, севгингизни, ижодингизни яширманг ва уларни бошқа кунга қолдирмай яшанг.
  6. Маблағингизга мувофиқ яшанг. Агар сиз пулингиз кам бўлганда бунга ўрганмасангиз, улар кўпайганда бундай қила олмайсиз. Яхши пул топадиганлар ҳам баъзан қарзга ботиб ва беқарор вазиятда яшайдилар, чунки улар имкониятлари даражасидан кўпроқ сарфлайдилар.
  7. Зарарли одатларни рағбатлантиришга сизни нима мажбур қилаётганини ўйлаб кўринг. Нима бўлганда ҳам, бу қондирилмаётган заруриятларнинг белгисидир. Ўйлаб кўринг ва бу манбани тўлдиринг. Шунда сизнинг ташқи муаммоларингиз осонроқ ҳал бўлади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб ёшликни беҳудага сарфламаслик мумкин?